Summasi: |
30 000 000 so'mgacha |
Muddat: |
2 yil |
Foizlar to'lovi: |
har oy |
Valyuta: |
so'm |
Dastlabki to'lov: |
Mavjud emas |
Ochish: |
Bank, Onlayn |
Zaruriy hujjatlar: |
1. Кредит учун ариза (ариза стационар ҳолатда банк филиаллари ва бўлимларида расмийлаштирилганда). 2. Ойлик маошга тегишли пластик карта ва у бўйича энг камида 6 ойлик давр учун айланмаларнинг мавжуд бўлиши. Бунда пул айланмалари амалдаги барча кредитларга (шу жумладан яна олинаётган кредит) оид харажатларни қоплаш учун етарли миқдорда бўлиши лозим; 3. Кредит бўлими ходими томонидан нусха олинадиган паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда қарз олувчининг яшаш манзили (ариза стационар ҳолатда банк филиаллари ва бўлимларида расмийлаштирилганда). 4. Таъминловчи ҳужжатлар (ариза стационар ҳолатда банк филиаллари ва бўлимларида расмийлаштирилганда). |
Таъминот
1) кредитни қайтармаслик хатарига оид суғурталаш полиси;
2) жисмоний ёки юридик шахс кафиллиги;
3) Банкни қониқтирадиган бошқа ликвид мулк гарови;
Таъминотнинг умумий миқдори кредит миқдоридан 125%дан кам бўлмаслиги керак.
Кредитни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти - йиллик 3%
Потенциал қарз олувчига талаблар
18 ёшдан;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги йўқ шахс ёки хориж фуқароси;
Кредит учун ариза бериш санасигача жорий иш жойида энг камида 6 ой давомида меҳнат стажига эга бўлиш;
Ижобий кредит тарихига эга бўлиш (жорий кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликнинг йўқлиги, шунингдек банк/банклар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажармаслик ҳолатининг бўлмаганлиги).
Кредит аризасини кўриб чиқиш муддати: ариза расмийлаштирилган кундан бошлаб 24 соат ичида. Қабул қилинган ижобий қарор ҳақида мижозга 24 соат ичида хабар берилади.
Bankimizning oliy maqsadi " Muvaffaqiyatingiz yo'lida ishonchli hamkoringizmiz " Bankimizning shiori " Mijoz - bizning asosiy qadriyatimiz"