JET: Qaysi banklar rasmiy daromadsiz eng past foizli mikroqarzlar taqdim etadi? Batafsil

“Қишлоқ қурилиш банк“  Қўқон  филиали  янги бинода иш бошлади

05.12.2019


 Акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк“ томонидан журналистлар учун Фарғона вилоятига пресс-тур ташкил этилди. 

Икки кунлик пресс-тур давомида журналистлар “Қишлоқ қурилиш банк“ Фарғона минтақавий филиали фаолияти, банк томонидан қурилиб фойдаланишга топширилган намунавий уй-жойлардаги шароитларни кўздан кечирди.

Image00004.jpg

Бундан ташқари ОАВ вакиллари банк кредитлари ҳисобидан ўз тадбиркорлик фаолиятини ривожлантираётган тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатда бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. 
Пресс-тур мобайнида “Қишлоқ қурилиш банк“ Қўқон филиали янги биносининг  очилиш  маросими  ҳам бўлиб ўтди. 

Image00005.jpg

- Шу вақтга қадар аҳолига нисбатан эски бинода банк хизматларини кўрсатардик. Бу ҳолат юзасидан мижозлардан кўп шикоятлар эшитар эдик. Янги бино барча замонавий талабларга жавоб беради. Филиалда 1 200 дан ортиқ юридик ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатилмоқда. Бундан ташқари 10 мингдан зиёд жисмоний шахсларга кредитлар ажратилди, 5 мингдан ортиқ мижозларимизда банк пластик карталар бор. Қўқон шаҳрига туташ 7 та туман аҳолисига хизмат кўрсатамиз. Шунингдек, ҳозирда туман марказларида банк хизмат кўрсатиш тармоқлари ҳам қурилмоқда, - дейди “Қишлоқ қурилиш банк“ Қўқон шаҳар филиали раҳбари Анваржон Рашидов.

Image00006.jpg

Айни вақтда банк филиалида 60 нафар ходим хизмат қилмоқда. Банк филиалида замонавий форматлардаги “back office”, “front office” лар ҳам мавжуд.

Инобат АҲАТОВА, ЎзА 

Манба: www.uza.uz

BRB
O'xshash yangiliklar
Kredit olish imkoniyatini oshirish uchun qayerda ishlash kerak?

17.10.2025

Kredit olish imkoniyatini oshirish uchun qayerda ishlash kerak?

Octobank — TAF!25 versiyasi bo‘yicha onlayn biznes uchun raqamli yechimlarni yaratish yetakchisi

13.10.2025

Octobank — TAF!25 versiyasi bo‘yicha onlayn biznes uchun raqamli yechimlarni yaratish yetakchisi

FinTech va Bank forumi (FIBA) 2025 20-oktyabr kuni Toshkentda bo‘lib o‘tadi

13.10.2025

FinTech va Bank forumi (FIBA) 2025 20-oktyabr kuni Toshkentda bo‘lib o‘tadi



Orphus tizimi