“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ ва “Ипотека-банк” АТИБ ўртасида ипотека кредит ажратишни назарда тутувчи Бош келишув имзоланди.

28.10.2020

Ипотека-банк билан биринчи бўлиб Ўзбекистон ипотека қайта молиялаштириш компанияси АЖ (ЎзИКМК) билан қайта молиялаштириш бўйича Бош келишув(МРА) имзолади.

Бу мажбуриятсиз ипотека кредит линияси бўлиб, Ипотека-банкка бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозорида ипотека кредитларини молиялаштиришга имкон беради.


ЎзИКМК ресурслари ҳисобидан молиялаштириш бир қатор афзалликларига эга:

• мазкур ипотека кредитлари ўрта ва кам даромадли аҳоли вакилларини уй сотиб олишлари учун мўлжалланган;

• узоқ муддатли кредит бўлиб, 20 йилгача бўлган муддатга ипотека кредити ажратилади;

• бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиш имконияти мавжуд;

• уй-жой таъмирлаш учун кредит ажратиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, компания маблағлари эвазига молиялаштириладиган ипотека кредитлари Ўзбекистон резидентларига берилади.

 

“Бугунги кунда Ипотека-банк юртимиз банклари орасида ипотека кредитлари ажратиш ҳамда ипотека бозорини ривожлантириш борасида пешқадам бўлиб келмоқда. Банк томонидан ажратилган ипотека кредитлари қолдиғи 7,7 триллион сўмни ташкил этиб, ушбу маблағлар ҳисобига 55 063 та жисмоний шахсларга ипотека кредитлари ажратилган. Қайд этиш мумкинки, банкимиз томонидан биргина 2020 йил давомида 14 215 та оилани уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2,7 триллион сўм ипотека кредитлари ажратилди. Ипотека-банк ҳамда ЎзИКМК ўртасида биринчилардан бўлиб қайта молиялаштириш бўйича Бош келишув имзоланганлигидан ва келгусида ўзаро ҳамкорликда самарали иш олиб боришимиздан мамнунмиз”, - дея алоҳида таъкидлади Ипотека-банк Бошқарув Раиси ўринбосари Ж. Зулфукаров.


Тадбирда иштирок этган ЎзИКМК Бош директори Муроджон Фарманов ўз фикрларини қуйидагича келтирди: – “Мазкур компания, Президентимизнинг “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 5715-сонли Фармонига асосан, аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш ҳамда мазкур соҳада қилинаётган ишларни янада ривожлантириш учун ташкил этилган. Дастлабки босқичда ЎзИКМК томонидан тижорат банкларига Осиё Тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратилади. Компания ресурслари Президентимизнинг ипотека кредитлари бозорини ривожлантириш ташаббусини қўллаб-қувватлайди ва энг сўнгги молиявий ечимларни қўллаш орқали арзон уйларга бўлган талабни қондиришга хизмат қилади. Келажакда Ипотека-банк билан қимматли қоғозлар воситаларидан фойдаланиш орқали ўзаро ҳамкорлигимизни янада кенгайтириб, муносабатларимизни янги босқичга олиб чиқишига эришамиз.”


“Ипотека–банк”АТИБ мамлакатдаги энг йирик ипотека кредитлаш банки бўлиб, 2020 йил 1 октябр ҳолатига активлар миқдори 28,7 триллион сўмга етган. Бугунги кунда банкнинг Ўзбекистон бўйлаб 39 та филиали ва 121 та банк xизматлари марказлари орқали 2,5 миллион жисмоний ҳамда 51 мингдан ортиқ корпоратив мижозларга xизмат кўрсатиб келмоқда.

Президентимизнинг “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5715-сонли фармонига асосан, ЎзИКМК 2019 йил 4 ноябрда Молия Вазирлиги томонидан арзон ипотека кредитлари ажратишни рағбатлантириш ва тижорат шартлари асосида ички ипотека бозорини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган нобанк молиявий ташкилотдир.


Компания акциядорлари таркибига 12 та тижорат банк, улардан 8 таси давлат улушига эга ва 4 таси хусусий банклар киради. ЎзИКМК ресурслари банкларни молиявий қўллаб-қувватлашга ва биринчи маротаба ипотека кредити олувчилар учун арзон уй-жойларни узоқ муддатли молиялаштириш имкониятини яратишга қаратилган.

Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi