JET: Qaysi bankda birlamchi bozor uchun eng kam foizli ipoteka kreditlari mavjud? Batafsil

2020 йил 20 январь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

15.01.2020
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2020 йил 20 январь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади. Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув. Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги. Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари: ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар; идентификацион рақам: 26003UMFS; бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм; жойлаштириш санаси: 2020 йил 20 январь; чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм; муомала даври: 728 кун; облигацияларнинг сўндириш санаси: 2022 йил 17 январь; қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 16%; фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой. Фоизли даромад тўланиш саналари: биринчи давр: 2020 йил 20 апрель; иккинчи давр: 2020 йил 20 июль; учинчи давр: 2020 йил 19 октябрь; тўртинчи давр: 2021 йил 18 январь; бешинчи давр: 2021 йил 19 апрель; олтинчи давр: 2021 йил 19 июль; еттинчи давр: 2021 йил 18 октябрь; саккизинчи давр: 2022 йил 17 январь. Аукцион ўтказиш шартлари: аризаларни қабул қилиш вақти: 10:30 – 11:30; аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00; тўлов валютаси: сўм; аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди; битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Yangi yilni Octobankning Welcome tarifi bilan kutib oling — maksimal nazorat, minimal komissiyalar

26.12.2025

Yangi yilni Octobankning Welcome tarifi bilan kutib oling — maksimal nazorat, minimal komissiyalar

2025-yil davomida so‘m AQSh dollariga nisbatan deyarli 7% ga o‘sdi

25.12.2025

2025-yil davomida so‘m AQSh dollariga nisbatan deyarli 7% ga o‘sdi

Kriptovalyutaga investitsiya: strategiya omaddan muhimroq

25.12.2025

Kriptovalyutaga investitsiya: strategiya omaddan muhimroq



Orphus tizimi