The Banker иқтисодий журнали жорий йилнинг 28 ноябрида Лондонда бўлиб ўтган «ЙИЛ БАНКИ 2013» номинацияси бўйича тақдирлаш маросимида Туронбанк энг яхши банк сифатида эътироф этди.
Ушбу номинация бўйича берилган мукофот жорий йилда банк муваффаққиятли фаолият юритганнинг самарасидир. Мукофот банк Ўзбекистоннинг иқтисодиёти ва молиявий тизимида мухим ўринга эга муассалардан бири эканлиги, шунингдек, ўз зиммасидаги халқаро стратегик мақсадларни муносиб равишда амалга оширгани ҳамда рақобат кучаётган айни пайтда нисбатан барқарор кўрсатгичларга эришаётгани натижасида қўлга киритилди. Бундай юксак баҳо банкни янада руҳлантириб, истиқболда бундан ҳам юксак марраларга эришишга хизмат килади. Ўрни келганда таъкидлаш жоизки, якунланаётган жорий йил Туронбанк учун омадли келди. Хусусан, мижозлар ҳамда кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланувчилар сони оритиб, янгидан-янги ва замонавий хизматлар жорий этилди.
Turon bank
«Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
28 ноябрида Лондонда бўлиб ўтган «ЙИЛ БАНКИ 2013» номинацияси бўйича тақдирлаш маросимида Туронбанк энг яхши банк сифатида эътироф этди.