Машина сотиб олиш учун пул йиғмоқдамисиз? Бу ишни ташланг!
Машина сотиб олиш учун пул йиғмоқдамисиз? Бу ишни ташланг!
"InfinBANK" АТБ тақдим этаётган "АВТОКРЕДИТЛАШ" хизмати ёрдамида Сизнинг автомобилингиз тез орада парковкадаги ўз жойини эгаллайди! Ва бунинг учун узоқ вақт кутишнинг ҳожати йўқ!
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини харид қилиш учун кредит 1 дан 4 йилгача бўлган муддатга берилади, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси, мижоз томонидан амалга оширилган бирламчи бадалга боғлиқ тарзда, 16% дан 24% йиллик фоизни ташкил этади:
• бадал 25% - 4 йилгача, 24% йиллик фоиз;
• бадал 40% - 4 йилгача, 22% йиллик фоиз;
• бадал 50% - 3 йилгача, 20% йиллик фоиз;
• бадал 50% - 2 йилгача, 18% йиллик фоиз;
• бадал 60% - 1 йилгача, 16% йиллик фоиз.
Кредитни олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
1) Кредитни олиш учун ариза;
2) Белгиланган тартибда ўрнатилган, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома (меҳнат стажи 6 ойдан кам бўлмаслиги керак);
3) Мижознинг шахсини ва турар жойини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусҳаси, ундан Кредит бўлимининг ходими томонидан нусҳа олинади;
4) Автомобилни етказиб бериш ҳақидаги шартнома.
Кредитни олиш учун аризани "InfinBANK" АТБ нинг ҳар қайси бўлимига тақдим этиш мумкин.
Саволлар юзага келган ҳолда, банкнинг Алоқа марказига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат этишингиз мумкин: (+99871) 202-50-60
13.05.2026
Central Asian Fintech Association (CAFA) Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadigan menejerlar va IT yetakchilari uchun eng muhim tadbirlardan biri — Manager’s Conference 2026 tadbirining hamkori va ishtirokchisi sifatida qatnashadi
05.05.2026
Janubiy Koreyadan pul o‘tkazmalari yanada qulaylashdi: Octobank HUMO kartalariga E9PAY uladi
24.04.2026
Qashqadaryo: ANORBANK 150 nafar maktab o‘quvchilari uchun moliyaviy savodxonlik darslarini o‘tkazdi
Аҳоли учун автокредитлаш