JET: Qaysi banklarda kartani bepul olish mumkin? Batafsil

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари диққатига!

03.02.2021
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан Марказий банкнинг info@cbu.uz электрон почтасига мурожаатларни юбориш тартиби юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим фуқаролар томонидан мурожаатлар Марказий банкнинг info@cbu.uz электрон почтасига бошқа шахсларга тегишли бўлган электрон почта манзиллари орқали юборилмоқда. Баъзи мурожаатларда фуқароларнинг телефон рақамлари ёки уларнинг яшаш манзиллари кўрсатилмаган. Бу каби ҳолатлар мурожаатчилар билан бевосита боғланган ҳолда масалаларни ўрганиб чиқиш ҳамда улар юзасидан жавоб хатларини юборишда қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, жисмоний шахснинг мурожаатида унинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахснинг мурожаатида эса юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши лозим. Шунингдек, мурожаат этувчиларнинг электрон почта манзили, алоқа телефон (факс) рақамлари кўрсатилиши мумкин.
Марказий банкнинг info@cbu.uz электрон почтасига келиб тушган мурожаатлар бўйича жавоб хатларини мурожаатчиларнинг ўзларига етиб боришини таъминлаш, уларни кўриб чиқишда банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг учинчи шахсларга ошкор бўлиб қолишининг олдини олиш ҳамда масалаларни мурожаатчилар билан бевосита боғланган ҳолда ўрганиб чиқилишини таъминлаш мақсадида, Сиздан Марказий банкнинг info@cbu.uz электрон почтасига йўллаётган мурожаатингизда яшаш манзилингиз ва алоқа учун телефон рақамингизни киритишни сўраймиз.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Buguni kunda Xalq banki jismoniy shaxslarga quyidagi ipoteka kreditlarini taqdim etmoqda

11.02.2026

Buguni kunda Xalq banki jismoniy shaxslarga quyidagi ipoteka kreditlarini taqdim etmoqda

Dam olish endi yanada foydaliroq!

09.02.2026

Dam olish endi yanada foydaliroq!

“Omadli karta” aksiyasi — oxirgi imkoniyat! 15-fevralgacha ulgurib qoling va Hamkorbank bilan iPhone 17 Pro yutib oling!

11.02.2026

“Omadli karta” aksiyasi — oxirgi imkoniyat! 15-fevralgacha ulgurib qoling va Hamkorbank bilan iPhone 17 Pro yutib oling!



Orphus tizimi