JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Аҳолига ипотека кредити беришнинг янги тартибида ипотека кредити олувчилар ва кредитловчи банкларга қўйилган

27.02.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сон Фармонига мувофиқ Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан “Аҳолига кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш концепцияси” тасдиқланиб, унга кўра янги тартиб доирасида ипотека кредити олувчилар жисмоний шахслар ва ушбу кредитларни беришда қатнашувчи тижорат банкларигаталаблар белгиланди. 1. Ипотека кредити олувчиларга қуйидаги талаблар қўйилди: - ипотека кредити кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 50 ёшданошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси; - ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда қайтариш имкониятига эга бўлган доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга эга бўлиши; - қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари (жумладан олинадиган ипотека кредити) бўйича ўртача ойлик тўловлари, яъни қарз юки кўрсаткичи миқдорининг қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаслиги; -  ипотека кредити ажратиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввал олган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахслар ипотека кредити олишлари мумкин. 2. Ипотека кредити беришда иштирок этувчи банкларга талаблар: - янги тартиб доирасида ипотека кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартиби ишлаб чиқилганлиги; - “Fitch Ratings” ёки “Standard & Poor’s” халқаро рейтинг агентликларининг  “В” даражасидан ёки “Moody’s Investors Service” рейтинг агентлигининг  “В2” рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши; - охирги уч йиллик молиявий ҳисоботларига аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосасимавжудлиги; - давлат бюджети маблағлари, шу жумладан Молия вазирлиги томонидан янги тартибга мувофиқ жойлаштирилган молиявий маблағлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги; - Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларни бузилганлиги сабабли унга нисбатан ипотека кредитларини берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялари мавжуд бўлмаслиги; - регулятив капитали 500 млрд. сўмдан кам бўлмаган тижорат банклари янги тартиб доирасида кредитлашда қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi