Аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган очиқ мулоқот

21.04.2021
Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Унда Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирок этди. Қайд этилганидек, сўнгги 4 йил ва 2021 йил 3 ойида тижорат банклари томонидан 232,4 минг нафар фуқарога 27,5 трлн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди. Натижада жорий йил I чорак якунлари бўйича ажратилган ипотека кредитлари қолдиғи 29,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан қарийб 4 бараварга ошди. 2020 йил ва 2021 йил 19 апрелига қадар Янги тартиб доирасида 12 138 нафар фуқароларга жами 2 638 млрд. сўм миқдоридаги (2020 йилда 1 747 млрд. сўм ва 2021 йилда 891 млрд. сўм) ипотека кредитлари ажратилди. Шунингдек, мазкур давр давомида Янги тартиб доирасида уй-жой шароитларни яхшилашга муҳтож, субсидия хабарномасига эга 3 370 нафар фуқароларга 743,1 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
CAFA va Sun’iy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi hamkorlik Memorandumini imzoladi

04.03.2026

CAFA va Sun’iy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi hamkorlik Memorandumini imzoladi

Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

26.02.2026

Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

25.02.2026

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi



Orphus tizimi