“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки (Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.
Ташкилий саволлар:
1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Ҳисоб комиссияси таркибини тасдиқлаш.
«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби
2020 йил 25 сентябрь соат 15: 00да
1. Фойдани тақсимлаш тўғрисида:
- ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси;
- 2020 йил 1 ярим йиллиги якунлари бўйича олинган фойда (МҲХС бўйича фойда ва зарарлар ҳамда бошқа умумий даромадлар тўғрисидаги жамланма ҳисоботга мувофиқ).
2. Умумий заҳира фондини шакллантириш тўғрисида.
3. “Стандарт” деб таснифланган кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун заҳираларни шакллантириш тўғрисида.
4. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
5. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
6. Банк Кузатув кенгаши таркиби тўғрисида.
7. Йирик битим - Raiffeisen Bank International AG билан 30 000 000 Евро миқдорида Бош қарз келишуви тузиш тўғрисида.
«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил 25 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй манзили бўйича «Трастбанк» ХАБ биносининг 1 қаватида ўтказилади.
Рўйхатга олиш соат 14:00да бошланади, йиғилиш бошланиши соат 15:00 да.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар юбориш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана - 2020 йил 2 сентябрь.
«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига 2020 йилнинг 21 сентябрь ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.
Акциядорлар, навбатдан ташқари умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 7-уй манзилида танишишлари мумкин.
Акциядорлар ўзлари билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:
(95)198-41-09,(78)140-00-88, (71) 207-62-12.
www.trusbank.uz E-mail: info@trustbank.uz
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида