JET: Oltin quymalarini qanday sotib olish mumkin? Batafsil

Андижон вилоятида тўлов тизимлари инфратузилмаси кенгайтирилмоқда

09.11.2020
Бугунги кунда банкоматлар тармоғи республикамиз бўйлаб, шу жумладан, Андижон вилоятида ҳам босқичма-босқич кенгайтириб борилмоқда. Хусусан, банк инфратузилмалари, йирик бозорлар ва бошқа аҳоли гавжум объектларга жами 380 дона банкоматлар ўрнатилган бўлиб, шундан 182 донаси “Uzcard” ва 198 донаси “Humo” тўлов тизими банкоматларидир. Барча банкоматларнинг ишчи ҳолатида бўлиши ҳамда уларнинг нақд пул маблағлари билан таъминланиши доимий назоратга олинмоқда. Мижозлар банкоматлардан нақд пул олаётган жараёнда банк картасидан пул ечилгандан сўнг 30 сония вақт оралиғида банкоматнинг нақд пул берадиган жойидан маблағини олиши керак. Агар мижоз белгиланган вақтда нақд пулни олмаса, маблағлар банкомат томонидан хавфсизлик нуқтаи назаридан қайтариб олиниб, банкоматнинг махсус кассетасига (Reject) жойлаштирилади. Шундан сўнг банкоматга бириктирилган масъул ходимлар уларга хизмат кўрсатиш вақтида (нақд пул билан тўлдириш, чек қоғозининг етарлилиги ва ҳ.к.) банкомат томонидан қайтариб олинган нақд пуллар ёки банк карталари белгиланган тартибда ўз эгаларига етказиш чораларини кўради. Бундан ташқари жойлардаги барча банкоматларда хизмат кўрсатувчи банкнинг ишонч телефони рақамлари туширилган ёрлиқ ўрнатилган. Мурожаатда билдирилган ҳолат бўйича аниқлик киритиш, хусусан, носозликлар айнан қайси ҳудудда ва қачон содир бўлганлигини билиш тақозо этилади. Шу билан бирга, бугунги кунда Андижон вилоятида тўлов тизимларидан фойдаланувчиларга ўз вақтида ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш учун етарли тўлов инфратузилмаси яратилганлиги маълум қилинади. Юқоридагиларга қўшимча равишда, Андижон вилояти ҳудудида тўлов хизматларидан фойдаланишга доир юзага келадиган ҳар қандай ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ягона ишонч телефони (71-200-00-44) ёки Марказий банкнинг Андижон вилояти Бош бошқармаси масъул ходимига (95-204-60-01) мурожаат қилиниши мумкин.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi