2020 yil yakuni bo'yicha banklarining eng yaxshi mobil ilovalari reytingi Batafsil

Атабаев Шухрат Халдарович янги лавозимга тайинланди.

08.02.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Атабаев Шухрат Халдарович Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш. Атабаев бугунги кунга қадар “Ипотека-банк” АТИБ Бошқаруви Раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ипотека банк Ш. Атабаев раҳбарлиги остида бир қатор катта ютуқларга эришди. Хусусан, банк-молия тизими учун муҳим бўлган келишувлардан бири - Халқаро молия корпорацияси билан 35 млн. долларлик келишув имзоланди ҳамда 2020 йил май ойида ЕТТБ томонидан АТИБ “Ипотека-банк” - “The most active issuing bank in Uzbekistan” - "O'zbekistondagi eng faol emitent bank" совринига лойиқ деб топилди. Унинг фаолияти давомида:

- банк соф активлари 2019 йилда 19,4 фоиз ва 2020 йилда 37,4 фоиз ўсиб, икки йилда жами 64,1 фоизга ошди;

- кредит қўйилмалари қолдиғи 2019 йилда 13,3 фоиз ва 2020 йилда 21,2 фоиз ўсиб, икки йилда жами 37,4 фоизга ошди;

- банк депозит базаси 2019 йилда 15,4 фоиз ва 2020 йилда 22,0 фоиз ўсиб, икки йилда жами 40,7 фоизга ошди;

- соф фойда 250,2 млрд. сўмдан 482,7 млрд. сўмга етиб, икки йилда жами 93,0 фоизга ҳамда бунга мутаносиб равишда бир ҳодимга тўғри келадиган фойда 47,2 млн. Сўмдан 110,4 млн. сўмга етиб, 2,3 бараварга ўсди;

- амалиёт харажатлари оптималлаштирилиб, операцион харажатларни оперцион даромадга нисбати (CIR кўрсаткичи) 53,3 фоиздан 33,9 фоизга тушди.

Шу билан бирга, банк фаолияти халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, тубдан қайта кўриб чиқилди ва такомиллаштирилди. Бунда янги форматдаги банк хизматлари маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Шухрат Халдаровичга Ипотека-банкда олиб борилган кенг кўламли трансформацияни амалга оширишда қўшган ҳиссалари учун ташаккур билдирамиз ҳамда янги лавозимда муваффақиятли ва самарали фаолият олиб боришларини тилаб қоламиз.

Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
МаsterCard ва «Ориент Финанc» банкдан миллионлар акциясини бошлаймиз!

01.05.2021

МаsterCard ва «Ориент Финанc» банкдан миллионлар акциясини бошлаймиз!

Orient Finans Bank

Hamkorbank'ning Visa Platinum va Infinite kartalari bilan yangi imkoniyatlarni kashf eting

03.05.2021

Hamkorbank'ning Visa Platinum va Infinite kartalari bilan yangi imkoniyatlarni kashf eting

Hamkorbank

Келажак учун сармоя

28.04.2021

Келажак учун сармоя

Trastbank



Orphus tizimi