JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Ахборот хизмати баёноти

27.12.2019

Ижтимоий тармоқларда наманганлик фуқаро Маҳкамов Ризо Баҳодирович ва АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” муносабатларига доир тарқатилган ахборот ҳаққоний асосга эга эмаслигини маълум қиламиз.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қуриш бўйича 2018 йил дастурига асосан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Тошкент” ҚФЙ худудида 192 та квартирали кўп қаватли уй-жойлар қурилган. Мазкур уй-жойлар бевосита Ислом тараққиёт банки иштирокида молиялаштирилган бўлиб, фойдаланишга тўлиқ топширилган.

Маҳкамов Ризо Баҳодировичга ҳам мазкур худудда 2 хонали уй-жой ажратилган ва фуқаро ушбу уйда истиқомат қилиб келмоқда.

Р.Б.Маҳкамов томонидан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Наманган минтақавий филиалида очилган омонат ҳисоб-рақамидан, ўзига ажратилган уй-жой учун 9 546 326,92 (Тўққиз миллион беш юз қирқ олти минг уч юз йигирма олти сўм, 92 тийин) сўм (2018 йил 26 июнда 9 064 996 сўм, 2019 йил 1 февралда 481 330,92 сўм) миқдорида бошланғич бадал маблағи фуқаронинг аризасига асосан “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ Наманган вилоят бўлимининг тегишли ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги №189-сонли қарорига мувофиқ “Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланган. Мазкур Низомга асосан, Ислом тараққиёт банки иштирокида қурилган уй-жойлар учун уй-жой олувчи фуқароларга имтиёзли ипотека кредити банк томонидан якка тартибдаги қурувчига қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойни қуриш тугаллангандан, Давлат қабул қилиш комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилиб олингандан ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой пудратчи томонидан инжиниринг компаниясига берилгандан кейин берилиши белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” филиали ходимлари имтиёзли ипотека кредити ажратилиши бўйича жорий йилнинг 14 декабрида бевосита Р.Б.Маҳкамов истиқомат қилаётган хонадонга ташриф буюриб, фуқаро билан суҳбат олиб борилди. Суҳбат давомида фуқаронинг ногиронлиги ва ижтимоий ёрдамга муҳтож эканлиги аниқланди. Фуқаро ажратилган уй-жой учун тўловнинг қолган қисмининг қоплаб берилишида туман ҳокимлигига мурожаат қилганлигини билдириб, бу борада банк томонидан ҳам амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича мурожаат қилди.

Шундан сўнг, бугунги кунда республикамизда ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ногиронлиги мавжуд фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Давлат дастури олиб борилаётганлигини инобатга олиб, фуқаро Маҳкамов Ризо Баҳодировичга ажратилган уй-жой учун тўловнинг қолган қисмини маҳаллий бюджет маблағлари ёки бошқа ҳомий ташкилотлар томонидан тўлаб берилиши юзасидан банк филиали томонидан 2019 йилнинг 21 декабрида №02/2598-сонли хат билан Наманган вилоят ҳокимлигига мурожаат қилинди.

Ҳозирда фуқаро ва АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ўртасида ҳеч қандай шартномавий муносабатлар ва ўзаро мажбуриятлар мавжуд эмас. Ўрганиш жараёнида Р.Б.Маҳкамовнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”ка нисбатан банк хизматларини кўрсатиш бўйича эътирози ва шикояти йўқлиги аниқланди. Бугунги кунда фуқаронинг мурожаати юзасидан, уни қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда зарурий ишлар олиб борилмоқда.

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар билан ҳамкорликка доим тайёрлигини билдиради ҳамда улардан ахборотларни тарқатишда янада масъулиятли бўлишни сўрайди.

BRB
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi