JET: So'm yoki dollar omonatlari: O'zbekistonda qaysi biri foydaliroq? Batafsil

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Ахборот хизмати баёноти

20.12.2019

“Адолат кўзгуси” (Бухоро вилояти) газетасининг 2019 йил 19 декабрдаги №51-сонида “Тадбиркорнинг фарёдини ким тинглар экан?!” номли мақола чоп этилган. Унда бухоролик тадбиркор Ш.Қудратов ва АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг ўзаро шартномавий муносабатларидаги низо юзасидан суд қарори бўйича фикр билдирилган.  

2015 йил 5 ноябрдаги 138-сонли кредит шартномасига асосан “Рухсат Шахноза” хусусий корхонасига банкнинг Бухоро минтақавий филиали томонидан 84 (саксон тўрт) ой муддатга (05.11.2015-05.11.2022 й.), 12 ой имтиёзли давр билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш фаолиятини ривожлантириш учун музлатгич ускуналарини сотиб олиш мақсадида, Халқаро Тараққиёт Ассоциациясининг кредит линияси ҳисобидан 240 000 (икки юз қирқ минг) АҚШ доллари ажратилган.

2016 йил 5 декабрда банк мижози талабига мувофиқ кредит шартномасининг 1-иловасига ўзгартириш киритилиб, кредитнинг имтиёзли даври қўшимча 1 йилга, яъни 2017 йилнинг 5 декабрига қадар узайтириб берилган.

2018 йил 4 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши муносабати билан банк мижозининг кредит тўловларини тўлашда қийинчиликлар вужудга келаётганлиги юзасидан йўллаган мурожаатлари инобатга олиниб, 2015 йил 5 ноябрда тузилган 138-сонли кредит шартномасига 2-сонли қўшимча келишув билан кредит тўлов муддати 144 ойга (05.11.2015-05.11.2027 й.), 48 ойлик имтиёзли давр билан узайтирилган.

2018 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси билан тузилган VC-7-сонли компенсация шартномасига асосан кредитга ҳисобланган фоизларнинг 50 фоизи жамғарма томонидан қоплаб берилмоқда.

“Рухсат Шахноза” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Қудратовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар орқали кредит тўловларини тўлашда қийинчиликлар вужудга келаётганлиги юзасидан йўллаган мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан белгиланган тартибда ўрганилиб, ўз вақтида кўриб чиқилган.

Бухоро туман прокуратураси томонидан “Рухсат Шахноза” ХК манфаатида Бухоро туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиниб, 2015 йил 5 ноябрда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бухоро минтақавий филиали ва “Рухсат Шахноза” ХК ўртасида тузилган кредит шартномасига ўзгартириш киритиш ва қўшимча ундирилган маблағларни қайтариш сўралган эди.

Қоракўл туманлараро Иқтисодий судининг 2019 йил 26 ноябрдаги № 4-2001-1903/2125-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, қўшимча ундирилган 4 307 512 сўмни даъвогарга 2015 йилнинг 5 ноябрдаги 138-сонли кредит шартномаси бўйича кейинги фоизлар ҳисобига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қисми рад қилинди.

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Ахборот хизмати “Тадбиркорнинг фарёдини ким тинглар экан?!” номли мақолага муносабат билдириб, банк томонидан қўшимча келишув тузиш асосида, кредитни қайтариш муддатини узайтириш орқали тадбиркор Ш.Қудратов бир неча бор қўллаб-қувватланганлигини маълум қилади ва Қоракўл туманлараро Иқтисодий судининг 2019 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарорини адолатли деб ҳисоблайди.

Шунинг билан биргаликда, ҳуқуқий демократик давлатда мижоз ва банк ўртасидаги шартномавий муносабатларга доир низолар судлар орқали кўриб чиқилишини ва суд қарорлари жамиятнинг барча аъзолари томонидан тан олиниши ҳамда ҳурмат қилиниши лозимлигини билдирамиз.

BRB
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi