JET: Qimmat butik do'konlarda qalbaki brendlar sotilishi mumkinmi? Batafsil

Автомобиллар учун кредит бериш муддатини узайтирамиз

30.10.2019

Автокредит олишни хоҳловчилар кўп, лекин автомобиллар аллақачон тугадими? Сиз InfinBANK банкида бунақасини эшитмайсиз

Автокредит олишни хоҳловчилар кўп, лекин автомобиллар аллақачон тугадими? Сиз InfinBANK банкида бунақасини эшитмайсиз! Биз сиз билан биргаликда янги автомобиль ҳақидаги орзуни рўёбга чиқаришни истаймиз ва шунинг учун UZAUTO MOTORS билан ҳамкорликда ташкил этилган акцияни 2019 йил 15 ноябргача узайтирамиз!

Орзу қилган автомобилингизни олиш учун сизда барча имконият бор!

Кредит жисмоний шахсларга 3 йил муддатга, йиллик 23,99 фоиз билан, 25 фоиз бошланғич тўлов асосида берилади. Акцияда UZAUTO MOTORS автомобиллари: COBALT (4 поз. А/Т), LACETTI, TRACKER ва MALIBU иштирок этади.

Керакли ҳужжатлар тўплами: қарз олувчининг паспорти, кредит олиш учун ариза, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома (6 ойлик тушум), автомобилни етказиб бериш шартномаси.

Мазкур кредитни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари олишлари мумкин.

Кредит таъминоти:

-         Сотиб олинаёган транспорт воситаси;

-         Гаров депозити (кредит эвазига сотиб олган автотранспорт воситасини гаровга расмийлаштиргандан сўнг, гаров депозитни кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин сўндириш учун йўналтиришга ҳақли)

Кредит учун таъминот етарли бўлмаган тақдирда, кредитнинг бутун муддати давомида қарзни қайтармаслик хавфи учун суғурта полиси расмийлаштирилади. Таъминотнинг умумий суммаси кредит миқдорининг камида 125% қисмини ташкил этиши керак. Молиялаштириш очилишидан олдин, кредитни суғурталаш полиси расмийлаштирилади.

Кредитнинг берилиш шартлари:

Русум

Қарз олувчи томонидан тўланадиган бошланғич тўлов

(автомобиь нархига нисбатан фоизда)

 

Гаров депозити

(автомобиль нархига нисбатан фоизда)

Кредит муддати, ой

Кредит бўйича фоиз ставкаси, йиллик

 

1

COBALT

Камида 25%

10%

36 ойгача

23,99%

2

LACETTI

Камида 25%

15%

36 ойгача

23,99%

3

TRACKER

Камида 25%

15%

36 ойгача

23,99%

4

MALIBU

Камида 25%

15%

36 ойгача

23,99%

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: (71) 202-50-60.

Сизга оқ йўл тилаймиз!


Infinbank Bankimizning oliy maqsadi " Muvaffaqiyatingiz yo'lida ishonchli hamkoringizmiz " Bankimizning shiori " Mijoz - bizning asosiy qadriyatimiz"
Manba: Infinbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi