JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди

19.10.2019
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИПресс-релизиҚайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 19 октябрдаги қарори билан қайта молиялаш ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Мазкур қарорни қабул қилишда иқтисодиётда инфляция ва инфляцион кутилмалар динамикасининг сақланиб қолиши, бир марталик инфляцион шокларнинг юзага келиши шароитида фоиз ставкаларини янада оширишда хорижий валютадаги кредитлар ўсиши ҳамда кредит бозорида сегментациянинг кучайиши борасидаги айрим хавотирларнинг мавжудлиги ва тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлаш вазифаларини инобатга олиб, эҳтиёткорона ёндашувни қўллаш заруриятидан келиб чиқилди. Жорий йилнинг дастлабки 7 ойида иқтисодиётда инфляцион жараёнлар базавий прогноз сценарийсига асосан ривожланиб борди. Мазкур сценарийда истеъмол нархларининг йиллик ўсиш прогнози 13,5-15,5 фоиз оралиғида бўлиши назарда тутилган эди. Лекин, жорий йилнинг III чорагида муқобил сценарийда назарда тутилган алоҳида инфляцион хатарлар вужудга келди ва инфляциянинг тезлашишига сабаб бўлди. Батафсил
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi