Куни кеча балиқчилик хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишиш, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар, соҳадаги янгиликларни кенг тарғиб қилиш юзасидан “Ипотека-банк” АТИБ мижози бўлган “Янги олтин балиқ” балиқчилик хўжалигига журналистлар ҳамда балиқчилик бўйича мутахассислар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

⠀
Ушбу хўжалик Тошкент вилояти Юқоричирчиқ ҳудудида жойлашган бўлиб, у томонидан 18.6 гектар майдонда балиқчилик лойиҳаси амалга оширилган.
Ташриф буюрганлар “Янги олтин балиқ” МЧЖ томонидан 2 гектар сунъий сув ҳавзаларида интенсив усулдаги замонавий ва тежамкор технологиялар ёрдамида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

⠀
Шунингдек, журналистлар балиқчилик хўжалигида етти хазинанинг бири бўлмиш балиқ етиштиришнинг сир-синоатлари унинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
07.04.2026
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi
26.03.2026
Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!
11.03.2026
5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri
Балиқчилик ривожида ишончли молиявий таянч