Жорий йилнинг 10 июнь куни “Трастбанк” Бош биноси мажлислар залида “Банк акциядорларининг 2018 йил якунлари”га бағишланган навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда йил якунлари сарҳисоб қилинган ҳолда кун тартибидаги масалалар юзасидан акциядорларга батафсил ҳисобот берилди.
Жумладан, банкнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, банк тафтишчиси ҳисоботини эшитиш, йил якунларига кўра олинган соф фойдани тақсимлаш, Банк Кенгаши ва тафтишчисини сайлаш ҳамда қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан ички норматив хужжатларга ўзгартиришлар киритиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Банк акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтди