JET: Qimmat butik do'konlarda qalbaki brendlar sotilishi mumkinmi? Batafsil

Банк Бошқаруви Раисининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

25.11.2016
“Трастбанк” ХАБ Бошқарув раисининг виртуал  қабулхонаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги 366-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатдаги бир қатор давлат ва жамоат ташкилотларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлиб бормоқда. Кўплаб ташкилотлар қатори “Трастбанк” ХАБ Бошқарув раисининг виртуал  қабулхонаси ҳам иш бошлади. Жисмоний ва юридик шахслар банк фаолияти юзасидан ҳал этилмаган муаммо, ариза, шикоят ва таклифлар билан қулай ва замонавий усулда “Трастбанк” ХАБ Бошқарув раисининг виртуал  қабулхонасига электрон тарзда мурожаат юборишлари мумкин. Хусусан, банкнинг расмий www.trustbank.uz веб-сайтида ҳамда murojaat@trustbank.uz электрон манзилида ўзбек ва рус тилларида Банк Бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Бундан ташқари, банкнинг (0 371) 244-25-73 рақамли “Ишонч телефони” орқали оғзаки мурожаатлар қабул қилинади. Шунингдек, мижозларнинг банк фаолиятига оид турли саволлари бўйича 140-00-88 рақамли “Call марказ”и ҳам фаолият юритмоқда. Банк Бошқарув раисининг виртуал қабулхонасига юборилаётган барча мурожаатлар келиб тушган заҳоти ижро учун қабул қилиниб, амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида кўриб чиқилиши ва мурожаат муаллифига жавоб хати юборилишини шахсан Бошқарув Раисининг ўзи назорат остига олган. Мижозларнинг мурожаатлари қисқа муддатда ва сифатли кўриб чиқилиши банк томонидан кафолатланади. Банк Ахборот хизмати
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi