JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Банк хизматлари офиси яна 10 тага кўпайди!

09.07.2020
Жаҳон амалиётидан яхши маълумки, энг йирик ва мижозлар базасининг катталиги билан ном қозонган компанияларнинг афзаллик жиҳатлари, хизмат кўрсатишдаги минималлашув ва тезкорликдир. Яъни, тақдим этилаётган янгиликлар энг чекка ҳудудларгача етиб бориши ва одамлар турмиш тарзининг енгиллашишига ҳисса қўшиши керак. Ўз мижозларига энг яхшисини тақдим этишга одатланган Туронбанк ҳам айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда, Республикамизнинг барча ҳудудларида ўзининг замонавий, ихчам ва самарадор янги “Банк хизматлари офис”ларини босқичма – босқич ташкил этиб, ўз филиаллари географиясини кенгайтириб бормоқда. Ҳозирга қадар халқ хизматига шундай офисларнинг 44 таси топширилган бўлса, куни кеча уларнинг сафига яна 10 таси қўшилди. Хусусан, Бухорода “Самоний”, Навоийда “Қизилтепа”, Самарқандда “Боғисарой”, Шаҳрисабзда “Чоршанбе”, Фарғонада “Нурхон”, Тошкент вилоятида “Оҳангарон” ва Тошкентда “Аҳмад Дониш”, “Тошкент”, “Қушбеги” ва “Дўрмон”. Ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти шароитига тайёр бўлган мазкур офислар, аҳолининг ҳар қандай талабига тўлиқ жавоб бериб, вақт ва маблағнинг ортиқча сарфланишига чек қўйиши билан аҳамиятлидир. Ушбу ҳудудларда аҳоли зич жойлашганлиги ва кўплаб маиший ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари фаолият олиб боришини инобатга олсак, мазкур офисларнинг иш бошлагани ҳам тадбиркорлар ҳам оддий одамлар учун айни муддао бўлганлигини билиш мумкин. Сабаби, энди биргина шу офиснинг ўзида Туронбанк таклиф этаётган барча хизматлардан фойдаланиш, яъни ҳисобрақам очишдан тортиб кредит расмийлаштиришгача бўлган банк амалиётларини тез ва сифатли бажариш мумкин. Бундан ташқари, “Face ID” технологияси орқали автоматик индентификациялаш тизими ҳам жорий этилган ва офисларнинг янги мижозлари учун махсус “Офис” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқилди. Унда “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақи ҳисоб рақам очилган санадан эътиборан бир йил давомида бепул этиб белгиланган.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

14.11.2024

Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

07.11.2024

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi



Orphus tizimi