JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Банк хизматлари оммабоплигини оширишнинг аниқ чоралари кўрилмоқда

26.03.2018
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон банклари Ассоциациясида бўлиб ўтган мажлисда мамлакатимиз банк тизими ходимлари давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш масалалари муҳокама этилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси, тижорат банклари, Бош прокуратура ва Президент девонининг масъул раҳбарлари иштирок этди. Марказий банк Раиси М.Нурмуратов ушбу қарор банк тизимидаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлашга қаратилганига тўхталар экан, “қарорнинг ҳар бир бандида ва тижорат банкларининг “йўл хариталари”да белгиланган чора-тадбирлар банкларнинг барча филиаллари фаолиятида ўз аксини топиши ва энг асосийси, бу ўзгаришларни халқ ва тадбиркорлар амалда кўриши лозим”, дея таъкидлади. Таъкидландики, банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида хизмат кўрсатишнинг бозор механизмлари жорий қилинмоқда, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли кенг қатламига мақбул келадиган молиявий хизматлар турлари кенгайиб бормоқда. Шу билан бирга банк хизматлари истеъмолчиларининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларига риоя қилиш, молиявий хизматлар оммабоплигини таъминлаш, айниқса хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ва банк тизимга бўлган ишончни янада юқори даражага олиб чиқишда бирмунча муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Мажлисда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган ушбу нуқсонлар бирма-бир санаб ўтилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини янада такомиллаштириш ва инновацион ривожланишнинг замонавий тенденцияларини эътиборга олиб, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун Марказий банк томонидан изчил чоралар кўрилмоқда. Мажлисда тижорат банкларига илғор халқаро банк амалиётини чуқур ўрганиш асосида мунтазам равишда янги замонавий хизмат турларини жорий этиш, ҳудудларда, айниқса чекка туманларда аҳолининг банк хизматларига бўлган талабидан келиб чиқиб, банк филиаллари, мини-банклари тармоғини кенгайтириб бориш, филиалларнинг мижозларга кредит ажратиш бўйича бош банкнинг аралашувисиз қарор қабул қилиш ваколатларини ошириш тавсия этилди. Шу билан бирга тижорат банклари: - банкларга ташриф буюрувчилар хизматлар тўғрисида маълумот олиш, маслаҳат сўраш, хизматлардан фойдаланиш учун банк биносига рухсатномасиз ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмасдан кира олиши учун шароит яратишлари; - кредит (микрозаём) аризаларини очиқ рўйхатга олиш ва уларни кўриб чиқиш жараёнининг кетма-кетлигини аниқ белгилаш, натижалари бўйича мижозга кредит (микрозаём) ажратиш ёки ажратмаслик тўғрисида асослантирувчи маълумот юбориш тартибини тасдиқлашлари; - кредит ажратишда мижозларга “кредитнинг тўлиқ қиймати”, кредит бериш ва унга хизмат кўрсатиш (қайтариш) билан боғлиқ бўлган барча тўловлар тўғрисида олдиндан тўлиқ тушунтириш бериш тизимини йўлга қўйишлари; - кўрсатилаётган барча хизмат турлари бўйича белгиланган тарифлар банкларнинг веб-сайтида жойлаштирилиши, шунингдек шартномаларда тегишли хизматлар бўйича белгиланган ҳақлар аниқ кўрсатилиб борилиши; - микроқарз ажратиш ҳуқуқини бериш бўйича қонунга киритиладиган ўзгартиришлар кучга кириши билан банклар мижозларга камида 3 та микроқарз турини таклиф этишга тайёр бўлиши; - кредитлашнинг қисқа муддатли, экспресс механизмларини йўлга қўйишлари зарурлиги қайд этилди. Бундан ташқари, қарор талаблари асосида Ўзбекистон банклари Ассоциациясига банклар фаолиятини такомиллаштириш ва банк хизматларининг оммабоплигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юкланди. Ушбу комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда тижорат банклари ҳам фаол иштирок этиши талаб этилди. Мажлисда транзакцияларни амалга оширишнинг хавфсиз ва узлуксизлигини таъминлайдиган миллий чакана тўлов тизимини яратиш ва ривожлантириш, ижтимоий-маиший, транспорт, савдо, умумий овқатланиш соҳасида нақдсиз тўловларни амалга оширишда бевосита мулоқотсиз ва мобиль технологиялардан фойдаланган ҳолда инновацион маҳсулотларни ривожлантириш чоралари кўриб борилиши қайд этилди. Жорий йилнинг 1 ноябрига қадар тижорат банклари билан биргаликда узлуксиз режимда ишлайдиган автоматлаштирилган валюта алмаштириш пунктларини ташкил этиш чоралари белгилаб олинди. Бундан ташқари, тижорат банклари раҳбарларига тижорат банкларининг касса ва валюта алмаштириш билан боғлиқ фаолиятини оптимиллаштириш чораларини кўриш тавсия этилди. Қарор талабларидан келиб чиқиб, кредит ташкилотларининг ҳар бир филиалида муомала маданияти, мижозларга бўладиган муносабатлар ўзгариши, банк ходимларининг аҳоли ва тадбиркорларга молиявий маслаҳатчи-кўмакчи бўлиш, давр талабига мос замонавий чакана хизмат турларини жорий қилиш, кредит муносабатларини тубдан қайта кўриб чиқиши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, мажлисда банк тизими фаолиятини янада такомиллаштириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида банк тизимига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ижро этилиши танқидий таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни зудлик билан бартараф этишга қаратилган зарур чоралар белгилаб олинди.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi