Банк хизматлари ҳудудларда ҳам замон талабларига мослаштирилади

24.02.2020
Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида тижорат банклари раҳбарлари иштирокида банк тизими фаолиятини трансформация қилиш, шунингдек, банк бизнесини юритишнинг замонавий моделларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларни жойларда бевосита ўрганган Ишчи гуруҳлар хулосалари муҳокама қилинди. Марказий банк ва тижорат банкларининг мутахассисларидан таркиб топган мазкур гуруҳларнинг жойларда Банк хизматлари марказларини ташкил этиш, мижозлар, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолати, шунингдек, банк мижозлари билан муносабатларни ўрнатишда зарур бўлган бизнес ёндашувларга тўсқинлик қилаётган реал сабабларни бартараф этиш бўйича берган хулосалари атрофлича таҳлил этилди. Муҳокама жараёнида жойлардаги Банк хизматлари марказлари фаолиятини йўлга қўйишда жиддий ёндашув зарурлиги, мижозларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг малакасига алоҳида эътибор қаратиш, чакана хизматларни ривожлантириш, универсал кассаларда мижоз учун ҳар томонлама қулайликлар яратиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди ва тегишли кўрсатмалар берилди. Мазкур ишларни амалий жиҳатдан тезлаштириш мақсадида тижорат банкларининг раҳбарлари бошчилигида барча туманлардаги филиаллар хизматларини охирги ўзгариш ва талаблардан хабардор қилиш, семинар-тренинглар ўтказиш ва Банк хизматлари марказларини самарали ташкил этиш юзасидан чора-тадбирларни жадаллаштиришга келишиб олинди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

26.02.2026

Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

25.02.2026

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

Anorbank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zosi bo‘ldi

25.02.2026

Anorbank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zosi bo‘ldi



Orphus tizimi