Банк ходимлари малакасини ошириш тизими такомиллаштирилмоқда

11.02.2021
Марказий банк ташаббуси билан жорий йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида “Тижорат банклари ходимларини ўқитиш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш” мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Тадбир 2021 йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида ўтказилган мажлисда Марказий банк ва тижорат банкларининг ҳудудий бўлинмалари ходимларини мунтазам равишда ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этишда Марказий банк зиммасига юклатилган вазифа ижроси доирасида ташкил этилди. Учрашувда Марказий банк, Банк-молия академияси, тижорат банкларининг HR бўлинмалари раҳбарлари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди. Унда банк мутахассислари малакасини ошириш бўйича мавжуд муаммолар ва бу борада Марказий банк томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашилди ҳамда келгусида банк ходимларини ўқитиш ва ривожлантириш тизимини яратиш юзасидан режалар белгилаб олинди. Шунингдек, тижорат банклари томонидан ходимларни ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашиш тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Qashqadaryo: ANORBANK 150 nafar maktab o‘quvchilari uchun moliyaviy savodxonlik darslarini o‘tkazdi

24.04.2026

Qashqadaryo: ANORBANK 150 nafar maktab o‘quvchilari uchun moliyaviy savodxonlik darslarini o‘tkazdi

Tashkent City’da Asterium kriptoekotizimining flagman ofisi ochildi. U xavfsizlik, shaffoflik va premial foydalanuvchi tajribasiga urg‘u berilgan yangi makondir.

23.04.2026

Tashkent City’da Asterium kriptoekotizimining flagman ofisi ochildi. U xavfsizlik, shaffoflik va premial foydalanuvchi tajribasiga urg‘u berilgan yangi makondir.

Biznes — bu to'g'ri qarorlar va ishonchli hamkorlik

23.04.2026

Biznes — bu to'g'ri qarorlar va ishonchli hamkorlik



Orphus tizimi