АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Банк Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди.
Умумий йиғилиш қарорига кўра, Бош вазир ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кузатув кенгаши раиси этиб сайланди.
Кузатув кенгашининг аъзолари таркиби қуйидагича шаклланди:
- Эргашев Абдимухтор Эргашевич - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари;
- Искандаров Эркин Бўриевич - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири ўринбосари;
- Турмухамедов Алишер Улугбекович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи;
- Рахимов Воҳид Санақулович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департамент директори;
- Бабаджанов Муҳаммад Кувондикович - Мустақил номзод (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими);
- Туляганов Фаррух Абдурасулович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бўлим бошлиғи;
- Абруев Жамшид Исмаилович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари;
- Охунжонов Умиджон Махамадумарович - Мустақил номзод (Тошкент Халқаро Вестминстер Университети, лектор).
Банк ахборот хизмати
07.04.2026
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi
26.03.2026
Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!
11.03.2026
5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri
Банк Кузатув кенгашининг янги таркиби сайланди