JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Банк омонатчилари диққатига!

10.04.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 апрелдаги коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётга молиявий кўмакчи бўлишни таъминлаш масаласи бўйича селектор йиғилишида тижорат банклари зиммаларига юклатилган вазифалар ижросидан келиб чикиб, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви томонидан карантин шароитида  бугунги кунда фуқаролар (омонатчилар)нинг банкга келиб-кетиш имконияти чекланганлиги сабабли ва омонатчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, аввал эълон қилинган ва банк амалиётида қўлланилиб келинаётган омонатлар бўйича омонат муддати 2020 йилнинг апрел, май, июнь ойларида тугайдиган омонатлар муддатларини узайтириш, банк омонатчилари билан онлайн ишлаш тизими жорий қилинди. 

Унга кўра, аввал банк амалиётига жорий қилинган 2020 йилнинг апрель, май ва июнь ойларида омонат шартномаси муддати тугайдиган миллий ва хорижий валютадаги муддатли ҳамда жамғарма омонатлари бўйича 2020 йил 10 апрелдан бошлаб:

- илгари имзоланган омонат қоидалари, шартномалар муддати ва шартларини сақлаб қолган ҳолда улар муддатини 3 (уч) ой муддатга узайтириш;

- онлайн бўлмаган омонатлар бўйича омонатчиларга банкга келмасдан ўзининг банкда сақланаётган ҳар қандай омонатини бошқа турдаги омонатга расмийлаштириш имконияти берилди.   

Омонат муддатидан олдин талаб этилганда тегишли омонатнинг ҳақиқатда сақланган муддатига мувофиқ эълон қилинган фоиз тўловлари омонатчига у    хоҳлаган шаклда тўлаб берилади.

Эндиликда мижозлар банк филиалларида сақланаётган омонатлар муддатини (шартномалар муддатини) уларнинг ёзма аризаларидан ташқари, электрон шаклда (шу жумладан, телеграмм канали орқали акцептлаш ва бошқа усулларда) амалга оширишлари мумкин.

Шунингдек, омонатчилар томонидан банкда сақланаётган бирор бир омонат муддати тугаши билан ёки муддатидан олдин талаб қилиб олиш истаги билдирилганда карантин режимида эълон қилинган қоидаларга амал қилган ҳолда банк ходимлари омонатчи яшаб турган манзилга ташриф буюриш орқали омонатни нақд пул шаклида етказиш (ёки банк картасига ўтказиб бериш) ҳамда омонат билан боғлиқ ҳужжатларини жойида расмийлаштириб бериш амалиёти жорий қилинди.


Банк ахборот хизмати

BRB
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

24.12.2024

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

19.12.2024

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi



Orphus tizimi