Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясининг тижорат банкларида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатининг мунтазам рейтингини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий етиш бўйича топшириғи ижроси юзасидан "Ahbor-reyting" рейтинг агентлиги томонидан "Тижорат банклари мижозларига хизмат кўрсатиш сифатининг индивидуал рейтингини аниқлаш методикаси"ишлаб чиқилди.
Ушбу методологияга мувофиқ ва "Ипотека банк" AТИБ билан тузилган "Тижорат банклари томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатининг индивидуал рейтингини бериш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида"ги шартнома асосида Aгентлик томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатининг индивидуал рейтингини аниқлаш мақсадида тадқиқотлар ўтказилди.
Тадқиқотлар банкнинг филиалларига аноним ташриф буюриш, мижозларнинг сўровномалари ва бош офисдан олинган таҳлилий материалларни батафсил таҳлил қилиш орқали амалга оширилди.
Ипотека-банк Бош офисига, филиалларига ташриф буюриш, мижозлар сўрови ва AКИБ ходимлари билан суҳбат ҳамда олинган таҳлилий материалларни таҳлил қилиш банк ва унинг филиаллари банк хизматлари сифатининг замонавий талабларига жавоб беришини тасдиқлади.
Ипотека-банк " AТИБ томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра 85 балл тўплади ва банк раҳбариятига "Ahbor-reyting" рейтинг агентлиги томонидан 2019 йил 12 июндаги "qA2" индексини бериш тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.
11.02.2026
Buguni kunda Xalq banki jismoniy shaxslarga quyidagi ipoteka kreditlarini taqdim etmoqda
09.02.2026
Dam olish endi yanada foydaliroq!
11.02.2026
“Omadli karta” aksiyasi — oxirgi imkoniyat! 15-fevralgacha ulgurib qoling va Hamkorbank bilan iPhone 17 Pro yutib oling!
Банк раҳбариятига "Ahbor-reyting" рейтинг агентлиги томонидан 2019 йил 12 июндаги "qA2" индексини бериш тўғрисида сертификат топширилди