Жорий йилнинг 23 март куни Президентимизнинг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарори имзоланиб, ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадидаРеспублика Марказий банки томонидан “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар” тўғрисидаги низом ишлаб чиқилди.
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида мазкур қарор ва низом талабларидан келиб чиққан ҳолда, банк ходимларининг молиявий саводхонлигини ошириш, хизмат кўрсатиш маданияти ва банк тизимига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш мақсадида доимий равишда ўқув-семинарлари ташкил этилиши йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 18-22 июнь кунлари Банк ўқув маркази ва Ходимлар билан ишлаш департаменти томонидан ташкил этилган “Банк рақобатбардошлигини оширишда мижозлар билан ишлаш самарадорлиги” мавзуидаги 5 кунлик ўқув-семинар ўз ишини бошлади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур семинар банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштиришни инобатга олган ҳолда молиявий очиқлик даражасини ошириш, шунингдек “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган.
Банк томонидан ташкил этилган ўқув-семинарда психолог бизнес-консультант Наиля Мамаева, психолог Комилжон Муродмусаев, Халқаро молиявий иқтисодий ривожланиш маркази профессори - иқтисод фанлари доктори Михаил Хамидулин ва бизнес-тренер Равшанбек Олимжоновлар томонидан банк Бош офиси, Тошкент шаҳри ва вилоят филиалларидан ташриф буюрган мини банк мудирларига мижозлар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда хизмат кўрсатиш маданияти, чакана банк хизматлари бозорини ривожлантириш, мижозлар билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишнинг замонавий ёндашувлари,банк фаолиятининг илғор халқаро тажрибалари, савдо ва хизмат кўрсатишни яхшилаш, янги мижозларни жалб қилиш, бизнесни ривожлантириш услублари ҳамда банк ходими сифатида мижозларни эшита билиш кўникмаларини шакллантириш борасидаги билим ва касбий малакаларини ошириш масаласига батафсил тўхталиб, банк ходимларига тегишли тушунчалар берилди.
“Банк рақобатбардошлигини оширишда мижозлар билан ишлаш самарадорлиги” мавзуидаги 5 кунлик ўқув-семинар ўз ишини давом эттирмоқда.
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
“Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарори имзоланди