JET: Kartadan kartaga 200 million so'mni komissiyasiz o'tkazish mumkinmi? Batafsil

Банк тизими барқарорлигининг асосий омиллари

02.08.2016
Республика Марказий банки масъул ходимлари Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мустақиллик йилларида банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган натижалар бўйича очиқ мулоқот ташкил этди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда банк тизими ривожига қаратилган туб ўзгаришлар ўзининг кутилган самарасини бермоқда. Бугунги кунда банклар тадбиркорлар билан нафақат мижоз, балки яқин ҳамкор, ҳаммаслак сифатида мустаҳкам алоқа ўрнатган. Ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ишбилармонларга банклар катта кўмак бермоқда. Бир сўз билан айтганда, аҳоли ишончини қозонадиган, кенг қамровли молиявий хизматларни кўрсата оладиган банк тизими шаклланди. Айни пайтда республикамизда фаолият кўрсатаётган 26 та тижорат банкининг 854 та филиали, 4292 та мини-банк ва чакана хизмат кўрсатувчи муассасаси орқали тизимда эришилган ижобий натижалар мустаҳкамланмоқда. Бу натижалар банк хизматлари ва маҳсулотлари турлари тобора кенгайиб бораётганида, ишбилармонлик муҳити тобора яхшиланиб, банклар томонидан ажратилаётган кредитлар ҳажми ўсаётганида акс этмоқда. Бугунги кунда мижозлар ўз ҳисобварақларини масофадан туриб, реал вақт режимида уяли ва электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда бошқариш имконига эгалар. Гарчи бундай хизматлар жорий этилганига кўп вақт бўлмаган эса-да, лекин жуда тез оммавийлашиб кетди. Хусусан, сўнгги беш йилда ушбу хизматлардан фойдаланувчи мижозлар сони қарийб 90 фоиз ортди ёки бугунги кунда 1,1 миллиондан ошди. Пластик карточкадан фойдаланиш имкониятлари ҳам кенгайиб бормоқда. Сўнгги беш йил мобайнида терминаллар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 5 марта ортди. Банк тизимига янги илғор ахборот технологияларини жорий этилиши билан тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган хизматлар тезкорлиги, сифати ва ишончлиги ҳам ошмоқда. Тижорат банклари фаолиятини халқаро мезон ва андозалар асосида ташкил этиш, банкларнинг бухгалтерия ва молиявий ҳисоботларини умум қабул қилинган талабларга мувофиқлаштириш борасида олиб борилган ишлар банк назорати бўйича халқаро Базель қўмитасининг янги тавсияларини (Базель-3) мамлакатимиз банк тизимига Ҳамдўстлик давлатлари орасида биринчилардан бўлиб жорий этишга шароит яратди. Уларга кўра, тижорат банклари капиталининг етарлигига қўйилган талаблар оширилди, ликвидликни таъминлаш бўйича қўшимча меъёрлар жорий қилинди, банк активлари сифатини таснифлаш ва хатарларни бошқариш тизимлари янада такомиллаштирилди. Тижорат банкларининг молиявий ҳолати барқарорлиги ҳамда иқтисодиётда содир бўладиган кескин ўзгаришларга бардош бера олиши кўп жиҳатдан уларнинг капиталлари миқдори ва капиталлашув даражасига боғлиқдир. Шу ўринда бир мисол: охирги беш йил ичида банкларнинг жами капитали 2,4 баробар, 2015 йилда эса 23,3 фоиз ўсиши таъминланди. Ўтган йил якунларига кўра, банклар капиталининг етарлилик даражаси 23,6 фоизни ташкил этиб, Халқаро Базель қўмитаси томонидан белгиланган меъёрлардан қарийб 3 баробар кўп бўлди. Банклар капиталнинг мунтазам ошириб борилиши сўнгги йилларда рўй берган глобал иқтисодий инқирозларнинг миллий иқтисодиётга таъсирини юмшатишга шароит ҳозирлади ва бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар узлуксиз давом этади. Хусусан, Президентимизнинг тегишли қарорлари билан барча тижорат банклари устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаган қисмини хорижий инвесторларга сотиш бўйича халқаро молиявий институтлар билан музокаралар олиб бормоқда. Айтиш жоизки, бу чоралар банкларни хусусийлаштириш жараёнининг навбатдаги босқичини бошлаб берди. Бу жараён яқин истиқболда банкларда бошқарув сифати ва маданиятини янада юқори олиб чиқиш, банк фаолиятида акциядорлар иштироки ва масъуллигини ошириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга олиб келади. Банклар ишончлилиги ва фаолияти самарадорлигини таъминлашда капитал билан бир қаторда активлар сифатини баҳолаб бориш муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, Марказий банк томонидан тижорат банклари активларини ликвидлик, таваккалчилик ва даромадлилик мавқеидан туриб, айрим активларнинг мазкур мавқеларга таъсирини мониторинг қилиб борилиши ўз самарасини бермоқда. Натижада бугунги кунда республикамиздаги тижорат банкларининг кредит қўйилмаларидаги муаммоли кредитлари улуши 1 фоизга ҳам етмайди ва халқаро меъёрлардан жуда паст даражада. Бунда республикамизда Кредит бюроси ва Гаров реестри институтларининг ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу муассасаларнинг қарз олувчиларнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида берилган мол-мулк тўғрисидаги аниқ ахборотларни мижоз иштирокисиз, реал вақт режимида тезкорлик билан электрон кўринишда олиш имкониятлари тижорат банклари томонидан мижозлар фаолиятини қисқа муддатда ҳар томонлама таҳлил қилиш ва уларга тўғри баҳо бериш орқали кредит хатарини камайтиришга хизмат қилмоқда. Банк тизимида капиталнинг етарлилик даражаси ва активлар сифати юқори сақланиб қолиши банклар мамлакатимизда иқтисодий ўсиш суръатларининг изчиллигини таъминлаш, таркибий ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиш, тизим шакллантирувчи муҳим ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилиши, тадбиркорлик равнақига кўмак бериш, ижтимоий-иқтисодий инфраструктурани кенгайтиришнинг молиявий таянчи бўлиб қолмоқда. Республикамиз банкларининг ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларини сифатли бажариши ва хизмат кўрсатиш маданияти аҳолининг ишончини қозониш ва мустаҳкамлашда давом этмоқда. Буни биз банкларнинг ўз ресурс базасини шакллантириш ва оширишда депозит операцияларига урғу бераётганида, ҳозирги пайтда аҳолининг 8 трлн сўмдан ошиқ пул маблағлари депозитларга жалб қилиниши ва сўнгги беш йилда бу кўрсаткич 3,2 баравар ўсганида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Натижада шу кунга келиб банкларнинг иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирган кредит қўйилмалари ҳажми 48 трлн сўмни ошди. Унинг 79,8 фоизи эса узоқ муддатли кредитлардир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитлар ҳажми ҳар йили ўртача 30 фоиздан ортиб бориши таъминланмоқда. Бу рақамлар банкларнинг ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи, унинг узлуксизлиги ва жадал ривожланишини таъминловчи, жамиятнинг моддий бойлигини кўпайтирувчи молиявий институтларга айлангани далилидир. Республикамизда банк назорати ва бошқарув фаолиятини янада такомиллаштириш, банк тизими эришган натижаларни реал ва ҳар томонлама чуқур таҳлил этишнинг самарали модели, молиявий барқарорлиги, ликвидлигини таъминлаш ва мижозлар ишончини қозониш масалаларига жиддий эътибор берилиши ва асосий кўрсаткичлари динамикасига халқаро экспертлар юқори баҳо бериб келмоқда. Барча тижорат банклари фаолияти “катта учлик”ни ташкил этувчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан қатор йиллардан буён «барқарор» даражада баҳоланиб келинмоқда Таъкидлаш жоизки, Марказий банк банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш, тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ўстиришга ҳамиша долзарб масала сифатида қараб боради. Чунки, банк тизимидаги ислоҳотлар, хусусан, банкларнинг умумий капиталини ошириш, уларга аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг депозитларини кенг жалб қилиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, инвестицион лойиҳалар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш кўлами айни йўналишдаги ишлар натижасига боғлиқдир. Манба - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi