JET: Qaysi avtomobillarni muddatli to'lovga olish mumkin? Batafsil

Банк тизимида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларга доир семинар ташкил этилди

16.04.2021
Марказий банкда республикамизда фаолият юритаётган тижорат банклари иштирокида 2020 йил мобайнида банк тизимида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган ўқув семинари ўтказилди. Семинарда Марказий банк томонидан банк ахборот тизимларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўтган йилда амалга оширилган ишларга бирма-бир тўхталиб ўтилди. Хусусан,   -пандемия шароитида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан банклар билан ҳамкорликда масофадан ишлашда ахборот муҳофазасини таъминлаш ва хатарларга қарши таъсир чораларини кўриш ҳамда интернетдаги ахборот тизимларида юзага келган ноҳуш ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилгани;    -республикамизда юз бераётган киберинцидентларни аниқлаш ҳамда уларга қарши таъсир чораларини кўриш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, хорижий давлатлар билан ўзаро самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани;    -банк тизимида киберинцидентлар рўй бермаслигининг олдини олиш бўйича Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига тезкор огоҳлантиришлар бериш амалиётини жорий қилгани қайд этиб ўтилди. Шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг 60-моддасига асосан, тижорат банкларида автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматлари етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича низомлар ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди. Семинар давомида банкоматларга бўлаётган тажовузларнинг олдини олиш бўйича Миллий гвардия қўриқлаш хизмати билан биргаликда илғор муҳандислик техник воситаларини қўллаш ва унинг афзалликлари бўйича кўргазмали стенд ҳамда ундан фойдаланиш бўйича видео ўқув қўлланма намойиш этилди. Интерактив тарзда ўтган семинарда иштирокчилар банк ахборот тизимини ривожлантириш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашга оид ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдириб, билим ва кўникмаларини янада бойитиш имкониятига эга бўлдилар.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi