JET: Kartadan kartaga 200 million so'mni komissiyasiz o'tkazish mumkinmi? Batafsil

Банк тизимида фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш

21.11.2019
2019 йилнинг 20 ноябрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Бош офисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сонли “Ўзбекистон Республикасида фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кучайтириш масаласида семинар бўлиб ўтди. Тадбирда банкнинг хавфсизлик департаменти бўлим бошлиғи Насим Турсинов, Тошкент шаҳар фавқулотда вазиятлар Бошқармаси “Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази” бошлиғи -лейтенат Анвар Рустамов, марказ ўқитувчиси Шерзод Мақсудов ҳамда Бош банк ва Амалиёт бошқармаси мутахассислари иштирок этди. - Маълумки, табиий офат, бу –муайян ҳудудда содир бўлиб, вайрона куч билан катта майдонларга зарар етказадиган, аҳолининг меъёрий ҳаёт фаолияти ва шарт-шароитини издан чиқарадиган, моддий бойликларини йўқ бўлишига олиб келадиган табиат ходисасидир, - дейди Тошкент шаҳар фавқулотда вазиятлар Бошқармаси “Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази” бошлиғи - лейтенат Анвар Рустамов. Табиий офатларга кучли зилзила, кучли шамол,довул,ҳалокатли сел оқими, сув тошқини, ер кўчкиси ва ўпирилишлари киради. Ер қимирлаши бу энг қўрқинчли ва иншоотларни вайрон қилувчи табиат ҳодисаси ҳисобланади. У ер шарининг сейсмик фаол қисмида вужудга келади. Зилзила вақтида ҳар қандай одам саросимига тушиб, ўзини-ўзи бошқара олмай қолиши турган гап. Кўпчилигимиз бундай ҳолларда нима қилишни, зилзила вақтида қандай қилиб жон сақлашимиз мумкинлигини билмаймиз ҳам. Энг муҳими ҳар қандай вазиятда ҳам инсон ўзини онгли равишда бошқара олиши, оғир ва вазмин бўлиши лозим, - дея сўзини якунлади Анвар Рустамов.Тадбирда бу борада банк ходимларининг билим савияси ўрганилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Ер қимирлаганда аҳолини муҳофаза қилиш қоидаларига эътиборсиз ва бепарво бўлиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар аниқ мисолларда кўрсатилди. Шунингдек, зилзила вақтида тўғри ва тезкор харакатланиш тайёргарлигини ошириш борасида тайёрланган слайд ва роликлар ходимлар эътиборига ҳавола этилди. Тадбирнинг бу каби интерфаол усулда ташкил этилиши банк ходимларининг фавқулотда вазиятларда тўғри харакатланишлари, фуқаро муҳофазасига оид билим ва кўникмаларини шакллантириш, қолаверса фавқулотда вазият юз берганда тўғри харакат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш тажрибасини янада оширишдан иборат бўлди. 
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi