2024-yilda pulni nimaga tiksa bo'ladi? Batafsil

Банк тизимининг молиявий барқарорлиги таҳлил этилди

02.11.2020
Марказий банк бошқарувининг онлайн тарзда ўтказилган навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида банк тизимининг 9 ойлик фаолияти якунлари тижорат банклари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Йиғилишда банкларнинг молиявий барқарорлик даражаси, шу жумладан, коронавирус пандемиясининг оқибатларини юмшатиш ҳамда кредитлаш жараёнларини оптималлаштириш ҳолати таҳлил натижалари муҳокама этилди. Коронаинқироз таъсирига қарамай банк тизими ўз молиявий барқарорлигини сақлаб қолган бўлса-да, банкларда капитал ва ликвидлилик буферларини шакллантириш ҳамда келгусида вужудга келиши мумкин бўлган шокларга бардошлигини таъминлаш масаласи уларнинг кунлик муҳим ишига айланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан, бошқарув йиғилишида айрим банкларнинг ликвидлилик ва кредит рисклари ҳамда уларни юмшатиш, шунингдек, банкларда кредитлаш жараёнини оптималлаштириш бўйича амалга ошираётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди ва уларга тегишли баҳо берилди. Йиғилишда барча тижорат банкларига: юзага келиши мумкин бўлган рисклар, жумладан, ликвидлилик ва кредит рискларининг банк молиявий барқарорлигига таъсири бўйича турли сценарийлар асосида стресс-тестлар ўтказиб бориш; активлар таркибини ўзгартириш ва барқарор ресурс базасини шакллантириш орқали банкнинг юқори ликвидлилик кўрсаткичларини минимал талаблардан кам бўлмаслигини таъминлаш; банк ходимларининг мижозлар билан ишлаш ёндашувини ўзгартириш ҳамда уларнинг малака ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш бўйича топшириқлар берилди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi