JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Банк.уз Ўзбекистондаги энг яхши банк иловаларининг рейтингини тузди

28.09.2020

Банк.уз Ўзбекистон банкларининг мобил иловаларини ўрганиб чикди ва энг яхши иловаларнинг дастлабки рейтингини тузди. Тадқиқот марказида банк иловаларининг 30 та функционал имкониятлари рўйхати бўлиб, бугунги кунда уларнинг мавжудлиги ушбу иловаларнинг энг яхши халқаро тажрибаларга мувофиқ эканини кўрсатади. Тадқиқотда 17 банк иштирок этди.

Энг яхши банк иловаларининг бешталиги қуйидаги кетма-кетликда жойлашди:
1. Капиталбанк – 50 балл
2. Саноат Қурилиш Банк – 47 балл
3. NBU – 46 балл
3. Ипак йули – 46 балл
3. Халқ банки 46 – балл

Тўлиқ рейтинг билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Тадқиқот натижаларига кўра, сўнгги пайтларда банк иловалари бозори сезиларли даражада ривожланиб бораётганлигини таъкидлаш мумкин. Рейтингда иштирок этган банкларнинг аксарияти ўзларининг иловаларида картадан картага ўтказиш, халқаро Visa ёки Mastercard карталарини улаш ва сўмни долларга айлантириш, коммунал хизматлар учун , жарималар, мобил ва интернет алоқалар учун тўловларни амалга ошириш имкониятларини қўллаган. Мижозларга илова орқали депозит очишларига имкон берадиган банклар сони кўпаймоқда.

Бошқа томондан, ҳатто пандемия ҳам аксарият банкларни мижозларга илова ёрдамида, масофадан туриб ҳисоб рақамларини очишларига рухсат беришга мажбур қилмаган. Рейтингда иштирок этаётган банкларнинг деярли ярмида ҳали ҳам онлайн тарзда картага буюртма бериш имконияти мавжуд эмас. Бундай имкониятни тақдим этган банклар ўзини ўзи изоляция қилиш даврида бозорнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан сезиларли устунликка эга бўлишди.

Бозорда банкларга кўпроқ мижозларни жалб қилишда ёрдам берадиган янги хизматлар - виртуал карталар, кешбек, машҳур халқаро тўлов тизимларида ҳисоб рақамларини тўлдириш, шунингдек Visa карталарига тўғридан-тўғри пул ўтказмалари пайдо бўлди. Бундан ташқари, чет элларда тез суръатларда оммалашиб бораётган банк иловалари билан бирлаштирилган интернет савдо майдонлари ҳам Ўзбекистонга кириб келди. Joyda иловаси доирасида онлайн дўкон аллақачон яратилган булса, камида яна иккита банк ўзининг интернет савдо майдонларини очишни режалаштирмоқда.

Иловалар бир нечта бўлимл бўйича гуруҳланган 30 та мезон бўйича баҳоланди (рақамли офис, ўтказмалар, карталар, валюта айирбошлаш, хизматлар учун тўлов, депозитлар, кредитлар ва бошқа имкониятлар). Рейтинг банклар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилди. Банк.уз Ўзбекистон бозорида фаолият юритаётган барча банклар билан боғланиб, улардан 17 банкдан мобил иловалар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Ушбу рейтинг дастлабки характерга эга бўлиб, "Энг яхши банк мобил иловаси-2020" номинацияси бўйича ғолибни аниқлаш бўйича йиллик тадқиқотнинг биринчи босқичи доирасида тузилган. Aгар биринчи босқичда рейтинг банкларнинг ўзидан олинган маълумотлар асосида тузилган бўлса, иккинчи босқичда иловалар Банк.уз мутахассислари томонидан баҳоланади.

O'xshash yangiliklar
Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

14.11.2024

Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

07.11.2024

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi



Orphus tizimi