JET: Oltin quymalarini qanday sotib olish mumkin? Batafsil

Банкда матбуот анжумани ўтказилди

27.10.2014

1.jpg

11.jpg

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг депутатлари ҳамкорлигидаги ташкил этилган оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтказилган навбатдаги матбуот анжумани “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун ижросининг боришига бағишланди.

Учрашувда мамлакатимизда банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш  ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришиш борасида амалга ошириладиган кенг қамровли ишлар, шу билан бир қаторда, аҳолини, айниқса, ёшларни уй-жой билан таъминлаш ва қишлоқ инфраструктурасини яхшилашда банкларнинг ўрни тўғрисида  сўз борди.  

Республикамизда амалга оширилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар аввало инсон, унинг манфаати ва турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилгандир. Амалга оширилаётган бундай иқтисодий ислоҳотларда республикамиз банк тизими ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Мана шундай ислоҳотлар самарасини республикамиз банк-молия муассасаларидан бири “Қишлоқ қурилиш банк” мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

“Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2014 йилги фаолияти Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган бир қатор ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалиётга тадбиқ этиш билан бирга, банкнинг узоқ муддатли ривожланишига катта эътибор қаратилди. Банкнинг кўрсаткичлари ва бугунги кунда эришаётган ютуқлари бунга ёрқин мисолдир.

Қайд этилдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2014 йил  19 февралдаги  ““Соғлом бола йили” Давлат дастури”  тўғрисидаги ПҚ-2133-сонли қарори  ижросини таъминлаш мақсадида   “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”  тизимида “Соғлом бола йили”  Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича 2014 йилда амалга ошириладиган  чора-тадбирлар Дастури ” ишлаб чиқилган.

Дастурда белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариш, жумладан, аҳолининг иқтисодий  ночор қатламларини  манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада  кучайтириш, аҳолининг  айниқса, қишлоқ  аҳолисининг даромадларини, турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириш, ижтимоий соҳанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор изчил  тадбирлар амалга оширилди.

 

Банк активлари барқарор ўсди.

Бугунги кунда, банкнинг 42 та филиали, 50 та минибанк ва 183 та шаҳобчалари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар орқали 464 мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахслар мақомидаги мижозларга кенг кўламли банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил  26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари   тўғрисида”ги  ПҚ-1438-сонли  Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, банкнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳисобот даврида қатъий депозит сиёсати юритилди.  

2014 йилнинг 9 ойи давомида банкнинг капиталлашув даражаси ва узоқ муддатли депозитлар ҳажмини оширишга қўйилган талабларни банкда бажарилиши,  филиалларда активларни  самарали бошқариш соҳасида йўлга қўйилган тизимни таҳлили ҳамда филиаллар томонидан ликвидлиликка қуйилган талабларни бажарилиш йўналишлар борасида амалга оширилган тадбирлар натижасида, 2014 йилнинг 9 ойлик якуни бўйича банкнинг соф активлари 3 395,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 1158,1 млрд.сўмга ёки 51,8 фоизга ўсди. Банк активлари таркибида даромад келтирувчи активларнинг улуши 91,9 фоизни ташкил этди.

Банкнинг ликвидлилик, ишончлилик, тўловга қобилиятлилик каби қатор асосий кўрсаткичларининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган сиёсати натижасида, 2014 йилнинг 1 октябр ҳолатига  банк капитали 351,2 млрд. сўмни ташкил этди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган қарори талабларини ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида, банкдаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг депозитлари йил бошига нисбатан 81,9 млрд. сўмга ортиб, 2014 йил 1 октябр  ҳолатига 594,4 млрд.сўмни ташкил этди.

Оилани янада мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг оиладаги ва жамиятдаги  ўрнини  ҳамда мавқеини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқ  ва соҳаларида уларнинг  меҳнатини муносиб рағбатлантириш, аёлларнинг жамиятда ўзлигини  кўрсатиш, уй-рўзғор юмушларини енгиллаштириш учун етарли ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш бўйича, ҳисобот даври давомида хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг маънавий қўллаб-қувватлаш  мақсадида  тадбиркор аёллар раҳбарлик қилаётган хўжалик субъектларига 45,4 млрд. сўм  миқдорида кредитлар ажратилди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этиш, уларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишлари ҳамда тадбиркорлик  фаолияти билан боғлиқ лойиҳаларини молиялаштириш учун  касб-ҳунар  коллежлари битирувчиларига 12,1 млрд. сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

Ёш оилаларни имтиёзли ипотека кредитлари билан  таъминлаш мақсадида   ёш оилага  39,5 млрд.сўм миқдорида ипотека  кредитлари ажратилди. 

Аёлларнинг уй меҳнатини енгиллаштириш  ва маиший шароитларини яратиш мақсадида истеъмол товарлари ва кўрсатилаётган хизматлар учун истеъмол кредитлар ҳажмини  ошириб бориш мақсадида жорий йилнинг  январ-сентябр ойларида  1,3 млрд.сўм  истеъмол кредитлари ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2014 йил 6 февралдаги  “Ўзбекистон республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори  ижросини таъминлаш мақсадида  “АТБ”Қишлоқ қурилиш банк” томонидан  Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2014 йил  6 февралдаги ПҚ-2124-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга  оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”  ижроси юзасидан Чора-тадбирлар  ишлаб чиқилди.

Дастурда белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариш, жумладан, ёшларнинг  ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий  касб-ҳунарларни пухта  эгаллашлари  учун муносиб шароитлар яратиш, уларни  иш билан   таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича бир қатор изчил  тадбирлар амалга оширилди хусусан, "Менинг бизнес ғоям" ва  “Ёш тадбиркор-юртга мададкор” кўрик танловларини ўтказиш  юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ЁИҲ  ва АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ўртасида қўшма  қарор имзоланиб, ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида танловларнинг ҳудудий ва Республика босқичлари ўтказилиб, босқич ғолиблари имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 744-II-сонли “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 ноябрдаги 60-сонли мажлис баёнида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йил давомида ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан корхона ва ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Мазкур Дастурда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан 2014 йилда ҳудудларда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш учун кредитлар ажратиш ҳажми 418,0 млрд. сўмдан ортиқ миқдорида белгиланди ва бандликни таъминлаш юзасидан корхона ва ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан жами 15 489 та янги иш ўринлари яратилиши бўйича ойма-ой режа кўрсаткич филиаллар қирқимида белгилаб олинган. Натижада, 2014 йилнинг 9 ойи давомида кичик бизнес субъектларига жами 365,4 млрд.сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиб, банк филиалларида хизмат кўрсатилувчи 1 586 та корхоналар томонидан жами 9 505 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

             Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси ҳамда бир қатор тижорат банклари ҳамкорликда 2014 йилнинг 11 июнда Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3434-сонли Фармонига асосан «Хотин-қизлар тадбиркорлиги — банк эътиборида» мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда тижорат банклари қаторида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фаол иштирок этиб, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратишда, оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган 10 нафар аёл тадбиркорларга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи Сертификат тақдим қилди.

             

Банк инвестицион фаоллигини ошириш борасида

Иқтисодиётнинг базавий тармоқларини  ривожлантириш,  экспорт ўрнини боса оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, реал сектор корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш мақсадларига жорий йилнинг 9 ойи давомида  259,4 млрд. сўм миқдорида инвестиция кредитлари ажратилди.

2014 йил 9 ойлиги давомида  иқтисодиётнинг барча устувор тармоқларида фаолият юритувчи хўжалик субъектларининг кўплаб инвестиция лойиҳалари молиялаштирилди. Жумладан, саноат соҳасида 31,1 млрд. сўм, қишлоқ хўжалиги 13,1 млрд. сўм, транспорт ва коммуникация соҳасида 35,1 млрд. сўм, қурилиш соҳасида 33,8 млрд. сўм, моддий-техник таъминот ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида 36,1 млрд. сўм, ижтимоий соҳасида 100,6 млрд.сўм ҳамда бошқа секторларда фаолият юритувчи субьектларнинг 9,6 млрд. сўм лойиҳаларига инвестиция кредитлари ажратилди.

Банк томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган дастурлар доирасида ҳам фаол иш ташкил қилинди, жумладан:

"2013-2015 йилларда Республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури"га асосан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан хизмат кўрсатиб келинаётган корхоналарнинг жами 166,2 млрд. сўм қийматига эга 713 та лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, дастур доирасида 2014 йил 1 октябрь ҳолатига жами 3534 та янги иш ўринларини яратилишини назарда тутувчи 547 та лойиҳага 40,5 млрд. сўм миқдорида  кредитлар ажратилиши таъминланди.

“2014 йилга мўлжалланган иқтисодий ночор, кам қувватли ва фаолият кўрсатмаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш дастури”га асосан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан хизмат кўрсатиб келинаётган корхоналарнинг жами 179 та лойиҳалар  амалга оширилиши белгиланган бўлиб,  лойиҳаларни амалга оширилиши учун талаб қилинадиган маблағларнинг 37,9 млрд. сўм қисми банк кредитлари эвазига амалга оширилиши назарда тутилган. Дастур доирасида 2014 йил 1 октябрь ҳолатига жами 82 та лойиҳага 18,1 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди.

"Республика ҳудудларида 2013-2014 йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш Дастури"га асосан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан хизмат кўрсатиб келинаётган корхоналарнинг жами    22,3 млрд. сўм қийматга эга 83 та лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, лойиҳаларни амалга оширилиши учун талаб қилинадиган маблағларнинг 12,3 млрд. сўм қисми банк кредитлари эвазига амалга оширилиши назарда тутилган. Дастур доирасида  2014 йил 1 октябрь ҳолатига жами 34 та лойиҳага 5,1 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди.

"2013-2015 йилларда Республика ҳудудларида пахта толасини чуқур қайта ишлаш ҳисобига ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий янги корхоналарни ташкил этиш дастури"га асосан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан хизмат кўрсатиб келинаётган корхоналарнинг жами  8,1 млн. АҚШ доллари қийматига эга 13 та лойиҳалар  амалга оширилиши белгиланган бўлиб,  лойиҳаларни амалга оширилиши учун талаб қилинадиган маблағларнинг 3,5 млн.  АҚШ доллари  банк кредитлари эвазига амалга оширилиши назарда тутилган. Дастур доирасида 2014 йил 1 октябр ҳолатига жами 8 та лойиҳага 2,8 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди.

 

Қишлоқ тараққиёти – келажак пойдевори

Бевосита Президентимизнинг шахсан ташаббуслари билан бир неча йилдан буён қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш, замонавий қурилиш материалларидан фойдаланиб қишлоқда сифатли уй-жойларни қуриш, ижтимоий соҳа объектларини барпо қилиш ҳамда мамлакатимиз қишлоқлари қиёфасини бутунлай янги босқичга кўтаришга қаратилган кенг қамровли қурилиш дастурини амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу қурилиш Дастурини давом эттириш мақсадида,  2013 йилнинг  15 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қурилишининг 2014 йил Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2068-сонли қарори қабул қилинди.

2014 йил учун тасдиқланган давлат дастурга мувофиқ республикамизнинг 151 та қишлоқ туманларида жойлашган 330 та ер массивларида умумий  майдони 1534,7 минг кв.метр бўлган 1760,0 млрд. сўмлик 11000 та уй-жойлар қурилиши  режалаштирилган бўлиб, уй-жойларнинг 7 981  таси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”, 2019 таси ТИФ “Миллий банк” ва 1000 таси АТБ “Ипотека-банк” иштирокида молиялаштириши кўзда тутилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 ноябрдаги ПҚ-2068-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида банк томонидан жорий йилнинг  тўққиз ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан,

2014 йил 1 октябр ҳолатига 2014 йил Дастури бўйича ушбу уй-жойлар қурилишига жами 1209,9 млрд. сўм миқдорида, шундан 500,1 млрд. сўми аҳоли маблағлари, 709,9 млрд. сўми имтиёзли ипотека кредит маблағлари “Қишлоқ қурилиш инвест” ИКнинг махсус ҳисоб рақамларига пудрат ташкилотларини молиялаштириш учун ўтказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги “2014 йил учун Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2069-сонли қарорини ижроси юзасидан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ва “Ўзмиллийбанк” билан биргаликда 2014 йилда қишлоқ жойларда қуриладиган якка тартибдаги уй-жойларни молиялаштириш учун Осиё тараққиёт банкининг жами 106,80 млн. АҚШ доллари (шундан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” – 85,44 млн. АҚШ доллари) миқдоридаги маблағларини жалб қилиши кўзда тутилган бўлиб, жорий йилнинг 1 октябригача АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан Осиё тараққиёт банкининг 153,3 млрд. сўм ёки 67,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари жалб қилинди ва ушбу маблағлар уй-жойлар қурилишини молиялаштириш учун йўналтирилди.

Бугунги кунда, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, пластик карточкалар орқали тўловларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҳам бир қанча  амалий ишлар давом эттирилмоқда. Банк томонидан жойлаштирилган терминаларнинг сони 2014 йил 1 октябр ҳолатига 6705 дона, муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони эса 351 699 тани ташкил этмоқда. 2014 йилнинг ўтган даври мобайнида банк томонидан 50 000 дан ортиқ пластик карточкалар муомалага чиқарилиши билан бирга, 1200 та терминаллар ўрнатилди. Жорий йилнинг охиригача терминаллар тармоғини кенгайтириш мақсадида қўшимча 2500 дона мобил терминаллар жойлаштириш режалаштирилган.

  “Интернет-банкинг”, “SMS-банкинг” каби банк хизмат турлари доираси кенгайтирилиб, 2014 йил 1 октябр холатига “Интернет-банкинг” тизими жорий қилинган мижозлар сони 1625 тага, SMS-банкинг жорий қилинган мижозлар сони 14814 тага етди. Бундан ташқари, МЧЖ “Click” билан биргаликда банкимиз ўз мижозларига “онлайн” карточкалари орқали тўловларни амалга ошириш тизимини тадбиқ этган бўлиб, ҳозирда барча банк мижозлари турли кўринишдаги тўловларни ўз мобил аппаратлари орқали ўтказиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Шу кунларда, АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"нинг "DUET" пластик карточкаларидан фойдаланувчи мижозлари учун "Click" тизимидан фойдаланган ҳолда "Mobil-banking" хизмати орқали туну-кун турли тўловларни амалга ошириш имконияти йўлга қўйилди. Айни пайтда ушбу хизмат турини янада такомиллаштириш ва бу тизим орқали тўловлар турини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда.

Маълумки, АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" "УзКАРТ" тўлов тизимининг тўлақонли аъзоси сифатида ўз мижозларига турли банк хизматларини кўрсатмоқда. Банк томонидан жойлаштирилган терминаларнинг сони 2014 йил 1 октябр ҳолатига 6705 дона, муомалага чиқарилган сўм пластик карточкалари сони эса 351 699 тани ташкил этмоқда. Таъкидлаш жоизки, ушбу карточкаларнинг 151 000 таси бугунги кунда кўпгина қулайликларни тақдим этаётган "on-line" Smart-vista пластик карточкаларидан иборатдир. 2014 йилнинг ўтган даври мобайнида банк томонидан 50 000 дан ортиқ пластик карточкалар муомалага чиқарилиши билан бирга, 1200 та терминаллар ўрнатилди.

Банк томонидан жойлаштирилган терминаллар орқали жорий йилнинг 9 ойи мобайнида ўтказилган транзакциялар суммаси 815,1 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, пластик карточкалар ҳисобварақларига 521,0 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар кирим қилинган. Жорий йил сўнгига қадар терминаллар тармоғини кенгайтириш мақсадида 2000 дона мобил терминаллар жойлаштириш режалаштирилган.

Бугунги кунда АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" пластик карточкалар орқали хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, улардан фойдаланишда қулай шарт-шароитлар яратиш устида доимий иш олиб бормоқда. Бунда асосий эътибор, пластик карточкалари орқали замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда янги банк хизматларини жорий этишга қаратилган.

       Жумладан, ҳозирда банкнинг барча турдаги пластик карточка эгалари учун "СМС-банкинг" хизмати жорий қилинган бўлса,  ҳозирда "он-лайн" пластик карточкаларидан фойдаланувчи банк мижозларига "Internet-banking" ва "Mobil-banking" тизими орқали тўловларни амалга ошириш учун ""SMS-To'lov" ва "Click" хизматлари кенгайтириб борилмоқда.
BRB
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi