JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

“BankЕxpo – 2017”га марҳамат

07.04.2017
Шу йилнинг 12-13 апрель кунлари Тошкентдаги “Кўргазма савдо маркази” (Беруний кўчаси, 41)да банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмаси - “BankЕxpo – 2017” бўлиб ўтади. Икки кун давом давом этадиган кўргазмада мамлакатимиз тижорат банклари ўзларининг мижозларга тақдим этаётган янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказадилар. Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган ишлари, янги технологияларнинг янги имкониятлари билан таништирадилар. Шунингдек, “Электрон тижорат иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини амалга ошириш” мавзусида семинар ташкил этилади. Миллий кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Марказий банк, Ўзбекистон банклари ассоциацияси, Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, коллежлар, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади. Кўргазма доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар бўйича эълон қилинган танлов ғолибларини ҳамда банк мижозлари ва кўргазмага ташриф буюрувчиларни эсдалик совғалари билан тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади. Мазкур анжуманда фаол қатнашган ва мижозларга хизмат кўрсатишда етакчи ўринга эга бўлган кредит ташкилотлари ҳам муносиб равишда тақдирланади. Манба  - cbu.uz
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi