JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Банклар аҳоли билан ишлашнинг янги усулига ўтдилар

05.01.2017
Тижорат банклари давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган вазифаларни бажариш ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишларига кенг имкониятлар яратиш учун тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад беришнинг янги усулларини жорий этдилар. Банклар оддий аҳолини тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиш ва шунга етаклаш мақсадида уларнинг банк хизматлари ва кредит маблағларига бўлган эҳтиёжини ўрганиб чиқишга киришди. Тижорат банкларининг жойлардаги филиаллари масъул ходимлари аҳоли хонадонларига ташриф буюрмоқда ва улар билан ўтказаётган мулоқотларида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари учун ажратилаётган кредитлар, уларнинг шартлари, кредит ҳужжатлари ва гаров таъминоти тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб бормоқда. Ўз навбатида, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларга намунавий лойиҳалар таклиф этилиб, уларга кредит ҳужжатларини тайёрлаш бўйича тегишли маслаҳатлар берилмоқда ва қисқа муддатларда кредит маблағлари ажратиш чоралари кўрилмоқда. Банклар томонидан аҳолига қуйидаги йўналишлар бўйича кредит ажратиш таклиф этилмоқда: - чорвачилик; - паррандачилик; - асаларичилик; - қуёнчилик; - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, боғдорчилик ва узумчилик; - иссиқхоналар қуриш; - балиқчилик; - кичик ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш; - касаначиликни ривожлантириш; - ҳунармандчилик; - сартарошхона хизматини ташкил этиш; - тикувчилик ва чеварликни қўллаб-қувватлаш; - пойабзал тузатиш устахонасини ташкил этиш; - умумий овқатланиш хизматини ташкил этиш; - маиший техникаларни тузатадиган устахоналар ташкил этиш; - гўзаллик салонлари ташкил қилиш; - аҳолига транспорт хизматлари кўрсатиш; - автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи шаҳобчалар қуриш; - автомобилларни ювиш шаҳобчаси ташкил қилиш; - компьютер хизматлари кўрсатишни ташкил қилиш; - савдо фаолиятини йўлга қўйиш; - ҳаммомлар ташкил қилиш; - нонвойхона ташкил қилиш; - қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш; - бошқа фаолиятни амалга ошириш учун. Банкларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш, ўз бизнесини ташкил этиш фуқароларнинг куч ва имконияти, қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг шароит яратади. Манба - cbu.uz
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

24.12.2024

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

19.12.2024

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi



Orphus tizimi