Tenge bankdan "Omadli depozit" aksiyasi Batafsil

Банклар фаоллик индекси»да «Трастбанк» 2-ўринни эгаллади

28.04.2021
Банк тизими активлари таркибида хусусий сектор улушининг ўзгаришлари, банк соҳасидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлигини баҳолаб бориш учун ўтказиладиган ушбу тадқиқот натижаларига кўра, «Трастбанк» умумий рейтингда 2020 йил 4-чоракдаги ўрнидан 2 поғона кўтарилиб, 2-ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда «Ревиеw.уз». Таъкидлаш жоизки, «Трастбанк» умумий рейтингда «Азия Алянс банк», «Ориент Финанс банк», «Алоқа банк», «Ҳамкор банк»  сингари йирик банкларни ортда қолдирди. Индекс Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан мамлакатнинг 31 тижорат банки учун ишлаб чиқилган ва ҳар чоракда «хусусий секторнинг банк активларидаги улушини, шунингдек, банк соҳасидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнларининг самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш мақсадида» янгиланади. Банкларнинг индекс кўрсаткичларини ҳисоблашда қуйидаги йўналишлар ҳисобга олинган: -молиявий воситачилик; -молиявий имконият; -капиталнинг етарлилиги; -активлар сифати; -бошқарув самарадорлиги; -рентабеллик; -ликвидлик. Марказ тақдим қилган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 14000 нафар жисмоний шахс масофадан туриб банклар хизматларидан фойдаланишган.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

23.08.2021

Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

cbu.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

20.08.2021

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

cbu.uz

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

20.08.2021

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

cbu.uz



Orphus tizimi