Банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

09.10.2020
Марказий банк бошқарувининг қарори (2020 йил 29 сентябрь, 1545-3-сон) билан “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартиришлар киритилди. Ушбу қарор “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Низомга, жумладан, қуйидаги ўзгартиришлар киритилди: нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўллашга мўлжалланган ҳамда муомалада мавжуд бўлмаган ҳисоб-китоб чекларига доир нормалар чиқариб ташланди; банклараро тўловларни Тезкор тўловлар тизими орқали узлуксиз 24/7 режимида амалга ошириш масалаларини ўз ичига олган 7-боб билан тўлдирилди; электрон тўлов ҳужжатлари рўйхати масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ўтказиладиган тўлов топшириқномаси билан тўлдирилди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

26.03.2026

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri

11.03.2026

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri



Orphus tizimi