Банкоматда муаммо юзага келса, қурилмада келтирилган телефон рақамларига боғланишингиз сўралади

15.03.2021
Ижтимоий тармоқлардаги Зарафшон шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатувчи нақдлаштириш шохобчаларидаги банкоматларнинг камлиги ҳамда борларида ҳам нақд пулларнинг тез тугаб қолиши билан боғлиқ хабарларга жавобан қуйидагилар маълум қилинади.
Ҳозирда Навоий вилояти ҳудудида банк инфратузилмалари, йирик бозорлар ва бошқа аҳоли гавжум объектларга жами 306 дона банкомат ўрнатилиб, (шундан 112 донаси UZCARD тўлов тизими ҳамда 194 донаси HUMO тўлов тизими банкоматлари) улар тармоғи республика бўйлаб босқичма-босқич кенгайтириб борилмоқда.
Хусусан, Зарафшон шаҳрида тижорат банклари томонидан жами 21 та банкомат (шундан 5 таси UZCARD тизими ва 16 таси HUMO тизими банкоматлари) ўрнатилган бўлиб, улардан ташқари 4 та банк филиалининг кассасидан ҳам мижозлар (фуқаролар) ўз банк карталаридаги пул маблағларини зарур миқдорда нақдлаштириб олишлари мумкин. Зарафшондаги банк филиаллари томонидан келгусида мавжуд банкоматлар сонини янада ошириш режалаштирилган.
Таъкидлаш ўринлики, миллий тўлов тизимлари инфратузилмасидаги барча банкоматларнинг узлуксиз иш фаолияти (ишчи ҳолати) ҳамда уларнинг нақд пул маблағлари билан таъминланиши хизмат кўрсатувчи банкнинг масъул ходимлари томонидан доимий назоратга олинган.
Ўз навбатида, жойлардаги барча банкоматларда хизмат кўрсатувчи банкнинг ишонч телефони ва масъул ходимларнинг телефон рақамлари туширилган логотип мавжуд бўлиб, бирор-бир муаммоли ҳолатлар юз берганда мазкур телефон рақамлари орқали хабар берилиши мумкин.
Шу билан бирга, Навоий вилояти ҳудудида тўлов хизматларидан фойдаланиш масаласида юзага келадиган ҳар қандай ҳолатлар бўйича Республика Марказий банкининг ягона ишонч телефони (71-200-00-44) ёки бевосита Марказий банкнинг Навоий вилояти Бош бошқармаси масъул ходимига (79-224-30-23) мурожаат этиш мумкинлиги билдирилади.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Octobank 2026-yilning I-choragi natijalari: barqaror o‘sish va ijtimoiy tashabbuslarga e’tibor

16.04.2026

Octobank 2026-yilning I-choragi natijalari: barqaror o‘sish va ijtimoiy tashabbuslarga e’tibor

Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi

13.04.2026

Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi



Orphus tizimi