Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва банк истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ўз инфратузилмалари тармоғи ва хизматлари кўламини бевосита кенгайтирмоқда.
Хусусан, 2019 йилнинг 20 мартидан бошлаб аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Жиззах филиалига қарашли “Кўк бозор” мини-банки қошида янги пул ўтказиш шохобчаси ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур халқаро пул ўтказмалари шохобчасида жисмоний шахсларга “Western Union”, “Contact”, “MoneyGram”, “Юнистрим” ва “Золотая корона” халқаро пул ўтказмалари тизими орқали соат 9.00 дан 18.00 гача тушлик танаффуссиз хизмат кўрсатилади.
Бугунги кунда банкнинг пул ўтказмалари шохобчалари сони 32 тани ташкил этмоқда.
“Кўк бозор” мини-банки қошидаги пул ўтказиш шохобчаси манзили: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Н.Қўшоқов кўчаси, 104-уй. Телефон: (0362) 222-29-90
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Байрам арафасида янги пул ўтказиш шохобчаси ишга тушди