2020 йилнинг 9 ноябрь куни «Ипотека банк» акциядорлик тижорат ипотека банки Лондон фонд биржасида 5 йиллик халқаро облигацияларни чиқараётганини маълум қилди. Бу банкнинг халқаро капитал бозорида тўлақонли иштирокчиси бўлиш имконини берди. «Ипотека банк» акциядорлик тижорат ипотека банки MUFG (Япония), JP Morgan (АҚШ), Societe Generale (Франция), Raiffeisen Bank International (Австрия), Societe Generate (Франция) каби халқаро инвестиция банкларининг тавсиялари асосида евробондларни чиқаришга тайёрланаётган эди.
10-12 ноябрь кунлари дунёдаги 50 дан ортиқ сармоядорлар билан учурашув ва музокаралар ўтказилди. Уларда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган банк ислоҳотлари, жумладан ҳукуматимизнинг йирик тижорат банкларини капиталлаштириш стратегияси, уларни хусусийлаштириш истиқболлари, кредит сиёсати, келгусида кутилаётган активларнинг ўзгариши, шунингдек, соҳанинг ривожланиш суръатлари муҳокама қилинди.
Йирик инвесторлар сўнгги йилларда банкнинг трансформацияси ва Халқаро Молия Корпорацияси билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратди.
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни молиявий андеррайтер-маслаҳатчилар дастлабки фоиз ставкасини Лондон вақти билан 9:00 да 5,625% даражасида ўрнатишди. Талабномалар китоби очиқ деб эълон қилинди ва айни пайтда инвесторлардан талабномалар қабул қилинмоқда.
Батафсил маълумотлар талабномалар китоби ва халқаро облигациялар прайсинги ёпилганидан сўнг тақдим этилади.
16.06.2025
Paynet kompaniyasining alyansi Xalq banki bilan hamkorlik orqali mustahkamlanmoqda
12.06.2025
Toshkentda Key Tech konferensiyasi bo‘lib o‘tadi: banklar va fintexda moliyaviy texnologiyalar va AI kelajagi haqida
10.06.2025
Rasmiyatchiliklarsiz diplom himoyasi: Paynet diplomni karyera sari qadamga aylantirmoqda
Беш йиллик халқаро облигацияларни чиқараётганимизни маълум қиламиз