JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Бу маҳаллада “Трастбанк”ни яхши билишади

26.01.2021
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида банк тизими зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва жойларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида мамлакатимизда тижорат банклари томонидан жойларда, туман ва шаҳарларда аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, ўз бизнесини бошлаш ва уни ривожлантириш истагида бўлган аҳолига кредитлар ажратиш ҳамда бошқа банк хизматларини таклиф қилиш устувор вазифага айланмоқда. Жумладан, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ходимлари томонидан “маҳаллабай” тизими асосида турли хонадонларга бориб, ҳунармандлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган кишилар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларга йўл-йўриқлар кўрсатилмоқда. Хусусан, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Амалиёт бошқармаси ходимлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Сузукота маҳалласида аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Учрашув давомида маҳалладаги хонадонларнинг ер участкаларидан фойдаланиш даражаси, оилаларнинг даромад манбалари, даромадли меҳнат билан шуғулланишга бўлган қизиқишларини хонадонбай ўрганиш ва кредитга бўлган эҳтиёжлари йўналишлар бўйича шакллантирилди ҳамда маҳаллада тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларга кредит ажратилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларига имконият яратилди. – Мен тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун банкдан 1 млрд. 300 млн. сўм имтиёзли кредит олдим. – дейди тадбиркор Санжар Одилов. – Ушбу кредит эвазига заргарлик фаолиятимни кенгайтириш мақсадида бино ва ускуналар сотиб олдик. Эндиликда ушбу мажмуада заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришдан то сотишгача бўлган жараёнлар қамраб олинади. Бундан ташқари, ота-боболаримиздан мерос қолган уста-шогирд анъанасини давом эттириш мақсадида шу ернинг ўзида ўқув маркази ташкил қилдим. Ўқув марказимиз маҳалла ёшларини фойдали ишлар билан машғул қилишга ўз ҳиссасини қўшиш билан бирга, уларга заргарлик ҳунарининг сир-асрорларини маблағ сарфламай, текинга ўрганишлари учун имконият бўлди. – Корхонамизда “Трастбанк”нинг Амалиёт бошқармаси кўмагида дурадгорлик ишларини йўлга қўйганмиз, – дейди шу маҳалла тадбиркорларидан бири Собит Мелиев. – Бу ерда ишимиз асосан ёғочга ишлов бериш, наққошлик ва ўймакорлик санъати билан боғлиқ. Банкдан эса 3 ой аввал 100 млн. сўм кредит олдик ва бу маблағ эвазига ҳунармандлик ишларини ривожлантириб, ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. – Бу ерда ёғочларга ишлов берар эканмиз, мойли ва мойсиз дарахтларни танлаймиз, – дейди яна бир тадбиркор Тўлқин Ғофуров. – Ҳаммом ва уйнинг бошқа жойлари учун турли ёғочлар танланади. Биз асосан ёғоч маҳсулотларини Россиядан келтиришимизга тўғри келади. Бунга эса “Трастбанк” томонидан ажратилаётган кредитлар асқотмоқда. Юртимиз аҳолисининг кундалик ҳаётидаги ажралмас қисми бўлган ҳунармандчилик санъати, хусусан, ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик, кулолчилик, тўқимачилик, зардўзлик, созгарлик, кандакорлик, заргарлик неча-неча минг йиллик тарихга, ўзига хос ижодий мактаб ва анъаналарига, атоқли намояндаларига эга. Моҳир усталар томонидан тайёрланган кўплаб бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат маҳсулотлари бугунги кунгача дунёнинг машҳур музейларида сақланиши уларнинг жаҳон халқлари тарихида муҳим ўрин тутиши ҳеч кимга сир эмас. Банклар томонидан бу соҳаларнинг қўллаб-қувватланиши эса албатта қувонарли ҳолатдир. Бир сўз билан айтганда, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида Шайхонтоҳур туманида жойлашган Сузук ота маҳалласи аҳолиси ва ёш авлод ўзи қизиққан ҳунар эгаси бўлади. Катта ҳаёт остонасига қадам қўйиши билан ўзи эгаллаган ҳунарини давом эттириб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади. Бу орқали эса маҳаллада ишсизлик кўпайиши, пул топиш учун четга чиқиб кетиш каби ҳолатларнинг олди олинади.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?

12.12.2024

Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?

Davr Bankda ishlashni xohlaysizmi? Biz buni yengillashtirdik!

12.12.2024

Davr Bankda ishlashni xohlaysizmi? Biz buni yengillashtirdik!

Davr Bank'dan 100 mln so'mgacha online mikroqarz

12.12.2024

Davr Bank'dan 100 mln so'mgacha online mikroqarz



Orphus tizimi