JET: Qaysi bankda birlamchi bozor uchun eng kam foizli ipoteka kreditlari mavjud? Batafsil

Бутун дунё сизнинг смартфонингизда!

13.04.2020
Мамлакатимиз банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини таъмин этишда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, банклар томонидан ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва техникавий янгилаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилган сармоялари ўзининг юксак самараларини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат Дастурида тижорат банкларида «рақамли иқтисодиёт»ни ривожлантириш ҳамда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Дастур ижроси доирасида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳам ахборот технологиялар ва коммуникацияни ривожлантирган ҳолда аҳолига сифатли банк хизматларини онлайн шаклда тақдим этиш турларини жорий қилишни ўз олдига мақсад қилган ва бу соҳада банк томонидан кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 13 апрелидан бошлаб Трастбанк картаси мавжуд бўлган банк мижозлари учун TrustPay мобиль иловаси орқали исталган давлатдан ҳар қандай масофада саноқли дақиқалар ичида халқаро пул ўтказмаларини онлайн қабул қилиш учун имконият яратилди.

Бунинг учун мижоз ўз смартфонига TrustPay мобиль иловасини юклаб олиб, MasterCard ва Uzcard пластик картасини улаши лозим. Илова қуйидаги барча тўлов тизимларида ишлайди: Western Union, Золотая корона, Unistream, Contact ва Moneygram халқаро пул ўтказмалари тизими.

Мижоз ҳар иш куни соат 09:00 дан 17:00 гача бўлган вақт ичида ўз маблағини яқинларидан ва дўстларидан онлайн тизим орқали қабул қилиши мумкин. Ушбу хизмат туридан фойдаланиш учун мижоз TrustPay мобил иловасини ёки янгиланган шаклини ўз смартфонига қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиши лозим http://onelink.to/rgrpxm.

Трастбанк мижозларга қулайлик яратиш мақсадида доимо изланишдан чарчамайди. Мижоз учун яратилган қулайлик доимо банк учун биринчи ўринда бўлиб, “Банк мижоз учун” шиорига амал қилган ҳолда фаолият юритади.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Visa PUBG MOBILE kartasi endi butun O‘zbekiston bo‘ylab mavjud!

24.11.2025

Visa PUBG MOBILE kartasi endi butun O‘zbekiston bo‘ylab mavjud!

3D Secure bilan UnionPay onlayn to‘lovlari uchun yangi ishonchlilik darajasi

25.11.2025

3D Secure bilan UnionPay onlayn to‘lovlari uchun yangi ishonchlilik darajasi

Ipak Yuli Bankning UnionPay kartalari bilan Alipay va WeChat’da to‘lov qilish yanada osonlashdi

24.11.2025

Ipak Yuli Bankning UnionPay kartalari bilan Alipay va WeChat’da to‘lov qilish yanada osonlashdi



Orphus tizimi