Дунё эътиборидаги даҳо таваллуди!

09.02.2022
​​Алишер Навоий 1441 йилнинг айнан шу санасида таваллуд топган! Улуғ мутафаккир, дунё эътиборидаги даҳо шоир бобомиз фаолиятини жуда ҳам кўп ўқиганмиз ва ўрганганмиз. Биз буюк сиймойимиз ҳақида балки сиз билмаган маълумотларни етказмоқчимиз. Навоий нуфузли оилада туғилган ва доим эл хизматида бўлиб, талабалар учун мадрасалар, беморлар учун шифохоналар, масжидлар каби халқ турмуш даражасини яхшилашга қаратилган бинолар бунёд этди. Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг асарлари, шеърияти қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб вазифасини ўтади, мадрасаларда кенг ўрганилди. Ўша пайтдаги расмий элитанинг тили форсийда эди – бу тилда шеърлар ва қонунлар ёзиларди. Туркий (ўзбекча) тил эса – халқ тили ҳисобланарди. Навоий биринчилардан бўлиб турк тилида ижод қилишга даъват қилган ва бу борада муваффақиятга эришган. Навоийнинг энг яқин дўстларидан бири Ҳусайн Бойқаро эди. Бойқаро Хуросонда ҳокимият тепасига келгач, Навоийни давлатдаги олий мансаблардан бирига – муҳрдорлик лавозимига тайинлайди. Айнан улар биргаликда турк тилининг маданий соҳалар ва адабиётда гуллаб-яшнашига тамал тошини қўйишган.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank “Ijobiy” prognozi bilan “UzA+” reytingini saqlab qoldi

16.02.2024

Kapitalbank “Ijobiy” prognozi bilan “UzA+” reytingini saqlab qoldi

Markaziy bankning ko'chmas mulk bozori tahlilida xatolik bo'lishi mumkinmi?
Markaziy bankning ko'chmas mulk bozori tahlilida xatolik bo'lishi mumkinmi?

Kapitalbank International Finance  ma’lumotlariga ko‘ra, mamlakatdagi eng yaxshi chakana va innovatsion xususiy bank bo‘ldi
Kapitalbank International Finance ma’lumotlariga ko‘ra, mamlakatdagi eng yaxshi chakana va innovatsion xususiy bank bo‘ldi



Orphus tizimi