JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Энг яхшилари аниқланди

01.02.2016
01.02.2016 Мамлакатимиз Президентининг «Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида» ги Қарорига мувофиқ республика тижорат банклари ўртасида 2015 йил якунларига кўра аҳоли бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйича танлов ўтказилди. Танловда жами 26 та тижорат банкининг 854 та филиали, 4 295 та мини-банки ҳамда махсус кассалари иштирок этди. Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими Ташкилий қўмита раиси –Республика Марказий банки раиси Ф.Муллажонов бошчилигида Ўзбекистон банклари Ассоциациясида бўлиб ўтди. Республикамиз тижорат банклари ўртасида аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича ҳар йили танлов ўтказилиши банкларнинг бу йўналишдаги фаолиятини янада жадаллашишига, банк хизматлари сифатининг ошиши ва турларини кенгайишига, жисмоний шахсларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда янги омонат турларининг жорий этилиши ва кўпайишига олиб келди. Шунингдек, танлов аҳолининг бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилишда тижорат банкларини рағбатлантириш, банкларнинг инвестицион имкониятларини янада кенгайтириш учун ресурс базаларини мустаҳкамлаш, омонатларни жалб этишда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда бу соҳада илғор халқаро тажрибани кенг жорий этишга хизмат қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахсларнинг омонат ҳисобварақларига қўйиладиган маблағлари барча турдаги солиқлардан озод қилинган бўлиб, уларнинг манбалари декларация қилинмайди ҳамда ушбу маблағларни омонатчилар ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этадилар. Шу билан бирга, фуқароларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларидаги омонатлари тўла ҳажмда қоплаб берилиши кафолатланган. Буларнинг барчаси банк тизимини янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Бугун мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари миллий ҳамда чет эл валютасида чекланмаган миқдорда ва муддатларда 250 дан ортиқ омонат турини аҳолига таклиф этмоқда. Депозитга қўйилаётган маблағларнинг миқдори охирги беш йилда 3,6 маротабага,2015 йилда эса 28 фоизга ошди. Танлов ғолибларга мукофотлар Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Марказий банки, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ва тижорат банкларининг раҳбарлари иштирокида тантанали равишда ўтказилди. Танлов натижаларига кўра, ғолиблар саккизта асосий ва ўн битта қўшимча номинациялар бўйича тақдирланди. Қуйидагилар танлов ғолиблари деб эътироф этилди: 1. «Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши банки» номинациясида: Биринчи ўрин – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки; Иккинчи ўрин – «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки; Учинчи ўрин – «Асака»  акциядорлик тижорат банки. 2. «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали» номинациясида: Биринчи ўрин – АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Амалиёт бошқармаси; Иккинчи ўрин – «Асака» банкнинг Сурхондарё вилоят филиали; Учинчи ўрин – АТИБ «Ипотека банк»нинг Фарғона филиали. 3. «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали» номинациясида: Биринчи ўрин – АТ «Алоқабанк»нинг Навоий филиали, Кармана тумани; Иккинчи ўрин – АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Когон филиали, Когон тумани; Учинчи ўрин – АТБ «Микрокредитбанк»нинг Оқтош филиали, Нарпай тумани. 4. «Пластик карточкалар асосида иш ҳақи лойиҳаларини амалиётга жорий этиш бўйича энг яхши банк филиали»номинациясида: Биринчи ўрин – АТБ «Микрокредитбанк»нинг Косонсой филиали; Иккинчи ўрин – ХАБ «Трастбанк»нинг Амалиёт бўлими; Учинчи ўрин – АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Қашқадарё вилоят минтақавий филиали. 5. «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки» номинациясида: Биринчи ўрин – АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Фарғона филиали «Фарғона» мини-банки; Иккинчи ўрин – АТБ «Капиталбанк»нинг Марказий амалиёт бўлими «Аҳмад дониш» мини-банки; Учинчи ўрин – АТБ «Ҳамкорбанк»нинг Амалиёт бошқармаси «Истиқбол» мини-банки. 6. «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки» номинациясида: Биринчи ўрин – АТБ «Микрокредитбанк»нинг Пскент филиали «Муротали» мини-банки; Иккинчи ўрин – «Халқ банки»нинг Жиззах вилоят амалиёт филиали «Халқобод» мини-банки; Учинчи ўрин – АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Беруний филиали «Тўрткўл» мини-банки. 7. «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус кассаси» номинациясида: Биринчи ўрин – АТИБ «Ипотека банк»нинг Қашқадарё филиалига қарашли 8-сонли жамғарма кассаси; Иккинчи ўрин – ХАТБ «Универсалбанк»нинг Тошкент шаҳар филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси; Учинчи ўрин – ХАТБ «Туркистон банк»нинг Юнусобод филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси. 8. «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус кассаси»номинациясида: Биринчи ўрин – АТБ «Инвест финанс банк»нинг Зангиота филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси; Иккинчи ўрин – АТИБ «Ипотека банк»нинг Шаҳрисабз филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси; Учинчи ўрин – «Халқ банки»нинг Олтинсой филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси. Қўшимча номинациялар бўйича ғолиблар деб қуйидагилар аниқланди: 1. «Йилнинг энг яхши кассири» номинациясида – Раджапова Муқаддас Таировна – АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Хоразм минтақавий филиали 1-сонли жамғарма касса назоратчи кассири. 2. «Омонатларни жалб қилиш бўйича банк фахрийси» номинациясида – Абдурахманов Хайтмурат Калмуратович Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари. 3. «Миллий валютадаги энг яхши муддатли депозит» номинациясида – «Асака» банкнинг «Қадрият» муддатли омонати. 4. «Хорижий валютадаги энг яхши муддатли депозит» номинациясида – АИТБ «Ипак йўли банки»нинг «Комфорт» муддатли омонати. 5. «Миллий валютадаги энг яхши жамғарма депозити» номинациясида – АТБ «Микрокредитбанк»нинг «Нуроний» жамғарма омонати. 6. «Хорижий валютадаги энг яхши жамғарма депозити» номинациясида – АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг «Саёхат» жамғарма омонати. 7. «Энг яхши пластик карточкалар эмитенти бўлган банк» номинациясида – «Агро банк». 8. «Энг яхши пластик карточкалар эквайери бўлган банк» номинациясида – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки. 9. «Банкнинг энг замонавий жиҳозланган бўлинмаси» номинациясида – АТБ «Капиталбанк»нинг Тошкент шаҳар филиали. 10. «Аҳоли учун энг яхши инновацион маҳсулот» номинациясида – АТБ «Азия альянс банк»нинг «Онлайн тарзда авиачипталарни сотиб олиш» инновацион маҳсулоти. 11. «Энг яхши инновацион банк» номинациясида – ХАТБ «Ориент финанс банк». Манба - www.cbu.uz 
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

14.11.2024

Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

07.11.2024

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi



Orphus tizimi