JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Woman in bussines CA” (WIBCA) дастури доирасида Ипотека-банкда экспертлар билан учрашувлар бўлиб ўтди

06.08.2021

“Ипотека–банк” АТИБ томонидан Ўзбекистондаги тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Woman in bussines CA” (WIBCA) дастури доирасида 10 миллион АҚШ доллар миқдоридаги кредит линиясини жалб қилинган.



Ушбу дастур асосида “қарз олувчилар учун техник ҳамкорлик” ва “кичик бизнес учун маслаҳат бериш” тадбирлари кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда ушбу йўналишда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  



Хусусан, ЕТТБ консультантлари билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш мақсадида савдо, маркетинг, риск ва IT йўналишлари бўйича малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, ҳозирда ушбу гуруҳ Ипотека-банкка ташриф буюрган.



Гуруҳ таркибига киритилган ЕТТБ экспертлари Андреас Франкке (гуруҳ раҳбари), Иноятхон Садикова ва Лола Умарова банкка ташриф буюриб, дастур юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишмоқда. Шунингдек, улар дастур бўйича масъуллар ўртасида давра суҳбатлари ташкил этилиб, унда дастур юзасидан ўзаро билан фикрлар алмашишлди ҳамда дастурни ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.



Шу билан бирга, экспертлар филиал раҳбарлари билан WIBCA дастури бўйича онлайн-масофавий тарзда семинар-тренинглар ташкил этилди.


Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

19.12.2024

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?

12.12.2024

Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?

Davr Bankda ishlashni xohlaysizmi? Biz buni yengillashtirdik!

12.12.2024

Davr Bankda ishlashni xohlaysizmi? Biz buni yengillashtirdik!



Orphus tizimi