JET: Endi komissiyasiz kartadan kartaga 57 mln so'mgacha o'tkazish mumkin Batafsil

Фаолиятнинг энг яхши натижалари: «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки халқаро стандарт талабларга мувофиқ деб топилди

29.12.2018
Жорий йилнинг 29 декабрь куни “Сертификатлаштириш уюшмасининг «Russian Register»» (Россия) халқаро сертификатлаш органи аудиторлари гуруҳининг якуний йиғилиши натижаларига кўра, “Трастбанк хусусий акциядорлик банкига Сифат Менеджменти Бошқарув Тизими (RVI, IAF) талабларига жавоб берадиган ISO 9001: 2015 сертификати тантанали равишда топширилди. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан Сифат Менеджменти Бошқарув Тизими (RVI, IAF) ISO 9001: 2015 стандартини жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги 3270-сонли “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди. Узоқ ва мураккаб танлов якунларига кўра, банк соҳасида қолаверса, бошқарув консалтинг соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган «SMS SYSTEMS» масъулияти чекланган жамияти консультантлари билан ҳамкорликда ҳамда банк вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилди. Ишчи гуруҳи томонидан Сифат Менеджменти тизимини яратиш бўйича жадвал тузилган ва лойиҳа ишга туширилган. “Жорий йилда банкимиз ташкил этилганига 24 йил тўлган бўлса, ўтган давр мобайнида банкимиз молиявий хизматлар бозорида мустаҳкам ўринни эгаллаб, ўзигагина хос бўлган иш услубини яратиш, маркетинг сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга эришди. Алоҳида Сифат Менеджменти тизимига тўхталадиган бўлсам, албатта мижозларимизда бунинг қандай афзаллик тарафлари бор?, - деган савол туғилиши табиий. Биринчи галда, белгиланган банк таваккалчилигини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш, кредитлаш кўламини ошириш, банк хизмат турларини кенгайтириш ва иш услубини тубдан яхшилаш, мижозларнинг банкка нисбатан ишончли институтционал ҳамкор сифатида қарашларини мустаҳкамлаш борасида ишонч билдиришлари мумкин бўлади, - деди “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Фурқат Самарходжаев. Хусусан, бу жараёнда мижозлар кўрсатиладиган банк хизматларининг юксак талабларига эга бўлганлигини ҳис этадилар ҳамда банк хизматларини такомиллаштиришга таъсир кўрсатувчи аниқ механизмлар яратилади. Ушбу халқаро стандартни амалга ошириш мижозларга нисбатан банкнинг нуқтаи назарини таҳлил қилиш учун асос яратади. Шу билан бирга, кўрсатиладиган хизмат сифатини яхшилаш ва хизматлар доирасини кенгайтириш учун омил бўлиб хизмат қилади. Бу эса мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда банк тизимининг ролини оширишдаги муҳим йўналиш бўлишига яна бир имконият деб биламан. Шунингдек, мижозларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олинишини кафолатлаш ва банк узоқ муддатли ривожланиш дастури билан ишончли шерик сифатида хизмат кўрсатишнинг энг юқори стандартларини таъминлаши лозим. Бундай кафолатларнинг самарали ва универсал эътироф этилган воситаларидан бири эса, банкнинг Сифат Менеджменти тизими ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқлигини сертификатлашдир. Мазкур йўналишда ишлаб чиқилган Бошқарув тамойиллари эса рақобатбардош банк яратишда халқаро ҳамжамиятнинг энг яхши тажрибасини ўз ичига олиш билан бирга, муваффақиятли бизнеснинг барча элементларини ва дунёдаги энг яхши бошқарув амалиётларини ўз ичига олади, - дея ўз сўзини якунлади Фурқат Самарходжаев. Мазкур стандарт ISO стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот томонидан ишлаб чиқилган ва бугунги кунда дунёда энг машҳур ҳисобланади. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида Бошқарув тизимини яратиш банк хизматларининг барча турлари учун амалга оширилди. Бугунги кунда Бошқарув тизими Бош офис, Амалиёт бошқармаси, банкнинг “Дархон” ва Самарқанд филиаллари фаолияти доирасида жорий этилган. Кейинги қадамларда эса, Сифат Менеджменти тизими чегараларини банкнинг барча ҳудудий филиалларида босқичма-босқич жорий этишни ўз ичига олади. Сифат Менаджменти тизимини яратиш борасида амалга оширилган ишлар банкнинг барча фаолиятига таъсир кўрсатди. ISO 9001 талабларини бажариш борасида банк томонидан кўплаб ишлар амалга оширилди, унда ҳар бир ходим консультантлар томонидан берилган маслаҳатларга амал қилган ҳолда иштирок этди. Ишлаб чиқилган тизим банкнинг барча ўзига хос хусусиятларига тўла жавоб беради ва ISO 9001 стандарти бўйича тақдим этиладиган узлуксиз такомиллаштириш воситаларини ўз ичига олади. Хусусан, консультантлар томонидан профессионал даражада ташкил этилган кўплаб семинарлар, тренинглар, қолаверса ходимлар ва персонал менеджерларга берилган шахсий маслаҳатлар туфайли ушбу максимал натижага эришилди.  Бундай лойиҳанинг дастлабки тажрибаси банк фаолиятида ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга банкнинг фаолиятини ташқаридан кузатиш имконини берди. Шу билан бирга, ISO 9001:2015 халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган Сифатли Менеджмент тизими тамойиллари ва талабларини қўллаш орқали мос равишда банк ўз фаолиятини такомиллаштиришга имконият яратди. Бугун “Мустақил Сертификатлаштириш уюшмасининг «Russian Register»» (Россия)нинг халқаро эътирофига сазовор деб топилган “Трастбанк” ХАБ жамоаси эришган ютуқлардан тўхтамасликка ва мижозларга кўрсатиладиган банк хизматлари сифатини янада кенгайтириш ва яхшилаш борасида амалга оширилаётган бошқарув сифатини доимий равишда такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилди.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank Top EmployersInstitute talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi ish beruvchisi maqomini yana bir bor tasdiqladi

07.07.2025

Kapitalbank Top EmployersInstitute talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi ish beruvchisi maqomini yana bir bor tasdiqladi

SQB mahalla bankiri — eng muhim paytda yoningizda

03.07.2025

SQB mahalla bankiri — eng muhim paytda yoningizda

SQB Insurance aksiyasi: Yozgi imkoniyatlarni qo‘ldan boy bermang!

03.07.2025

SQB Insurance aksiyasi: Yozgi imkoniyatlarni qo‘ldan boy bermang!



Orphus tizimi