JET: Kartadan kartaga 200 million so'mni komissiyasiz o'tkazish mumkinmi? Batafsil

«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги «Ипотека-банк» АТИБ фаолиятини «ВВ-» рейтинги билан баҳолади.

23.07.2019

        2019 йил 19 июлда «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкига «ВВ-» даражасида xорижий ва миллий валюталардаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтинги (IDR) берди. Эмитент дефолт рейтинги истиқболи «Барқарор». Бундан ташкари, агентлик банкни «b» барқарорлик рейтинги даражасида баҳолади.

        «Ипотека-банк» АТИБга берилган узоқ муддатли эмитент дефолт рейтинглари «Fitch Ratings» агентлиги фикрини акс эттириб, зарурат туғилганда давлат томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли борлигини билдиради.

        «Ипотека-банк» АТИБ Ўзбекистон банк секторида тўртинчи йирик банк бўлиб, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида банк секторидаги жами активлар ва депозитлар бўйича 9 фоиз улушига, кредитлар бўйича 10 фоизи улушга эга бўлди.

        Банк республиканинг барча минтақаларини қамраб олган кенг филиаллар ва бўлинмалар тармоғи орқали кўп турдаги банк xизматларини кўрсатади.

        «Ипотека-банк» АТИБ Ўзбекистоннинг ипотека кредитлаш бозорида 20 фоиз улушга эга бўлиб, салмоқли мижозлар базасига эга. Банк имтиёзли шартлар асосида ипотека кредитларини тақдим этувчи арзон уй-жой қурилиши дастурларининг асосий оператори ҳисобланади.

        2018 йил ҳисоботларига асосан, «Ипотека-банк» АТИБ мақбул даромадлилик даражасига эга бўлиб, ўртача активлар ва капиталга нисбатан соф фойда даражаси, мос равишда 1,1 ва 12,3 фоизни ташкил этди. Рентабеллик кўрсаткичлари бошқа банклар билан таққосланганда ижобий кўринади.

        2018 йил 20 декабрда xалқаро рейтинг агентлиги «Fitch Ratings» Ўзбекистон Республикасининг xорижий ва миллий валюталардаги узок муддатли эмитент дефолт рейтинги (IDR) ни «ВВ-» даражасида баҳолаган эди. Эмитентнинг дефолт рейтинги истиқболи «барқарор» кўринишида тасдиқланган.

Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi