JET: Oltin quymalarini qanday sotib olish mumkin? Batafsil

“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикасининг узоқ муддатли кредит рейтинг кўрсаткичини “ВВ-” (барқарор) даражада тасдиқлади

13.04.2020
2020 йилнинг 10 апрель куни "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатимиз суверен кредит рейтинги "ВВ-" ("Барқарор"прогнози) даражасида сақлаб қолинди. Маълуmот учун. COVID-19 пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсири туфайли Агентлик бир неча суверен кредит рейтингларни ёки прогнозларни пасайтирди. Ўтган ҳафтанинг ўзида, Жанубий Африка Республикаси, Колумбия, Ўмон Султонлиги ҳамда Нигерия Федерал Республикасининг рейтинглари пасайтирилди. "Fitch Ratings"нинг таъкидлашича, COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган глобал инқироз шароитларида Ўзьекистон рейтингининг сақлаб қолинишига асосий омиллар мамлакатимизда мустаҳкам ташқи ва фискал захираларнинг мавжудлиги, диверсификацияланган товарлар экспорти базаси ҳамда ташқи молиявий манбалардан фойдаланиш имкониятлари ҳисобланади. Агентлик фикрига кўра, мазкур омиллар Ўзбекистоннинг глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чораларни молиялаштириш, иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ҳамда жорий операциялар ҳисоби дефицитининг юқорилиги ва давлат қарзининг ошиши билан боғлиқ қисқа муддатли хатарларни юмшатишга хизмат қилади. Шу билан бирга, "Fitch Ratings" Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида 2017 йилда бошланган ислоҳотлар, жумладан макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш истиқболларини яхшилаш, иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтириш ҳамда институционал ва бошқарув соҳаларидаги заиф томонларни бартараф этишга қаратилган ислоҳотлар изчил амалга оширилади деб ҳисоблайди. Гарчи жорий йилда "Fitch Ratings" томонидан иқтисодий ўсиш прогнози 2%га туширилган бўлса-да, Ўзбекистоннинг инқирозга қарши кураш чоралари, инвестиция лойиҳаларининг давомий молиялаштирилиши ҳамда асосий савдо ҳамкорларининг тикланиши келгуси йилда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини (2021 йил учун прогноз 6,8%) таъминлаши алоҳида таъкидланди. COVID-19 пандемиясига қарши курашиш, аҳоли бандлиги, ижтимоий тўловларнинг амалга оширилиши, иқтисодий ва инвестициявий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши кураш жамғармасининг (1 млрд. АҚШ доллари ҳажмида) ташкил этилганлиги ҳамда Ҳукумат томонидан мақсадли ва вақтинчалик солиқ имтиёзлари, тегишли секторларнинг кредит тўловларини кечиктириш имтиёзларининг (3 млрд. АҚШ доллари ҳажмида) тақдим этилиши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, агентлик томонидан давлат ташқи қарзини жалб этишнинг йиллик юқори чегарасининг жорий этилгани ва Ҳукуматнинг давлат қарзининг (Ҳукумат номидан ва унинг кафолати остидаги қарз) максимал миқдорини ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 50 % этиб белгилаш бўйича режаларининг давлат қарзининг ўсишини камайтиришга қаратилгани қайд этилди. Институционал ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлиги соҳаларининг ривожланиши, бошқарув стандартларининг яхшиланишига олиб келиб, бу "Transparency International" ташкилоти томонидан юритиладиган Коррупцияни қабул қилиш индекси ва " World Justice Project"; томонидан юритиладиган Қонун устуворлиги индексида мамлакатимизнинг ўрни яхшиланишида акс этганлиги ҳамда 2020 йилда Жаҳон банкининг Бизнес юритиш индексида 76-ўриндан 69-ўринга кўтарилганлиги алоҳида эътибор қаратилди. Қуйида "Fitch Ratings" томонидан рейтинг кўрсаткичларига таъсир қилувчи асосий омиллар келтирилган. Мамлакатимиз кредит рейтингига ижобий таъсир этувчи асосий омиллар: Макроиқтисодий барқарорликни оширувчи ва давлат қарзининг ўсишини секинлаштирувчи сиёсатнинг асосларини кучайтириш; Таркибий кўрсаткичлар, яъни аҳоли жон бошига ЯИМ ва институционал омилларни сезиларли даражада яхшилаш; Давлат молиявий балансини сезиларли даражада мустаҳкамлаш; Мамлакатимиз кредит рейтингига салбий таъсир этувчи асосий омиллар: Олиб борилаётган ислоҳотлардан четлашиш, макроиқтисодий мувозанатнинг бузилишига ҳамда макроиқтисодий барқарорлик учун хатарларни оширадиган номувофиқ чоралар ёки ҳаракатлар; COVID-19 коронавирус пандемиясининг ЯИМнинг ўрта муддатли ўсиши ёки давлат молиясига ўта кучли салбий таъсир кўрсатиши; Валюта захираларининг пасайиши ёки ташқи қарз мажбуриятларининг кескин ўсиши. Тўлиқ ҳисобот: https://www.fitchratings.com/research/sovereigns/fitch-affirms-uzbekistan-at-bb-outlook-stable-10-04... Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi