JET: So'm yoki dollar omonatlari: O'zbekistonda qaysi biri foydaliroq? Batafsil

“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлигига кўра, “Ипотека-банк” АТИБ акциялари назорат пакетининг ОТР банкка сотилиши банк рейтингларига таъсир кўрсатмайди

11.11.2021

Жорий йил 2 ноябрда «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинган пресс-релизга кўра, «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкида Ўзбекистон хукуматининг мажоритар улушининг Венгриянинг ОТР банкига сотилиши банк рейтингларига таъсир кўрсатмайди.

Агентлик таҳлилчиларининг фикрича, банкнинг ҳозирги “ВВ-” даражада “Барқарор” истиқболдаги рейтинги давлатнинг мажоритар акциядорлиги, тизимда муҳим аҳамиятга эгалиги, бугунги кунда иқтисодий ва ижтимоий сиёсатда роль ўйнаши, тарихан давлат томонидан банкнинг капитал ва ликвидлилиги қўллаб-қувватланиши асос бўлган. Шунингдек, банкнинг ипотека ва кичик бизнесни кредитлашдаги тизимли салоҳияти, капиталнинг мустахкам буфери ва мўътадил даромадлилик факторлари эътиборга олинган.

Шунингдек, «Банкнинг бошқарув улуши ОТРга сотилган тақдирда, Fitch Ипотека-банкка рейтинг берилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш омилини ҳисобга олишни тўхтатади, бироқ бу ҳолатда ОТРнинг эҳтимолий кўмаги инобатга олинади. Fitch ОТРнинг қўллаб-қувватлаш салоҳиятини юқорироқ ва камида Ўзбекистоннинг “ВВ-” даражасида баҳолайди. Fitch, Ипотека-банк хусусийлаштирилган тақдирда, янги акциядорнинг банкни қўллаб-қувватлашга мойиллигини бахолайди, агентлик базавий сценарий бўйича қўллаб-қувватлаш юқори бўлишини кутмоқда.» - дея қайд этилади «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги пресс-релизида.

Қайд этиш лозимки, 2021 йил 30 июлда Fitch Ипотека-банкнинг рейтингларини “ВВ-” даражасида “Барқарор” истиқболида бахолаган ва банк рейтингига таъсир кўрсатувчи асосий омилларни келтириб ўтган (www.fitchratings.com).

 

Инвесторлар билан алоқалар хизмати

Қўшимча маълумот шу ерда.

Ипотека-банк инвесторлар билан алоқалар учун: investor@ipotekabank.uz

Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi