JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Global Money Week Ўзбекистонда

08.07.2020
Марказий банк томонидан жорий йилнинг февраль-апрель ойларида республикамизда илк бор кенг миқёсда ташкил этилган “Жаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) кампаниясининг якуний босқичи ўтказилди. Марказий банк Жаҳон пул ҳафталиги доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг молиявий таълим бўйича халқаро тармоғининг аъзоси сифатида фаолият олиб борди. Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, IТ-парк ва юртимиздаги тижорат банклари иштирок этди. Хусусан, 17 та тижорат банки томонидан республикамизнинг барча минтақаларидаги мактаб ўқувчилари ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун 140 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди ва 120 дан ортиқ таълим муассасалари қамраб олинди. Марказий банк молиявий саводхонлик соҳасидаги энг яхши ишлар учун танловлар эълон қилди: “Ёшлар ўртасида энг яхши видеоролик учун”, “ОAВ ўртасида энг яхши мақола ва лойиҳалар учун”, “Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши пост учун блогерлар ўртасида танлов” шулар жумласидандир. Мазкур тадбирларни ўтказишдан асосий мақсади ёшларнинг ушбу мавзуга бўлган қизиқишини ошириш, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ахборот ва ўқув-маърифий нашрларнинг миқдори ва сифатини ошириш орқали аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини юксалтиришдан иборат. Тақдирлаш маросимида уч йўналиш бўйича ғолибларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Марказий банк Global Money Week ҳафталиги доирасидаги тадбирларни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказишни режалаштирмоқда. Global Money Week – болалар ва ёшларнинг молия, тижорат, пул, иқтисод  соҳаларидаги  хабардорлигини ошириш учун ҳар йили ўтказиладиган жаҳон таълим кампанияси ҳисобланади. 2019 йилда ушбу кампания доирасидаги тадбирларга дунёнинг 175 мамлакати жалб қилинган.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi